Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ҳайдарободда бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади

14.05.2010

2010 йил 24 майдан 4 июнгача Хайдаробод шаҳрида (Ҳиндистон) Электр алоқани ривожлантириш бўйича бешинчи бутунжаҳон конференцияcи (ЭРБК-10) бўлади.
 
ЭРБК-10 вазифаларига электр алоқа ва ахборот-коммуникацион технологияларини (АКТ) ривожлантириш соҳасида Аъзо-Давлатлар  ва Секторлар Аъзолари таклифларини ҳисобга олган ҳолда, устуворликни белгилаш, шунингдек, кегуси тўрт йиллик даврга ХЭИ (ХЭИ-D) Электр алоқани ривожлантириш сектори фаолиятининг келажакдаги йўналишлари белгиланадиган Хайдаробод ишлар режасини (ХИР) қабул қилиш киради.


2009 йилда ва 2010 йилнинг бошида ўтказилган  регионал тайёргарлик йиғилишлари (РТЙ) ЭРБК-10га регионал ҳиссаларни тайёрлаш учун имконият таъминлади. Конференцияда ҳукумат органларининг вакиллари, вазирлар, элчилар ва хусусий сектор, шунингдек, регионал ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этадилар.

ЭРБК-10 регионал тайёргарлик йиғилишларининг бир қанчасини ўз ичига олади ва 2006 йилда Дохада қабул қилинган узоққа борадиган ишлар режасини амалга оширишда эришилган прогрессни баҳолашда муҳим қадам ҳисобланади. ЭРБК-10 декларацияни, стратегик режани ва барча учун ҳақиқатдан ҳам глобал ахборот жамияти асосларини яратиш учун замин тайёрлайдиган ҳаракатлар режасини қабул қилади.

Шунингдек, ЭРБК-10 доирасида ва БРЭ конференцияси билан параллел равишда бир қатор ёрдамчи тадбирлар, жумладан, экспертлар йиғилиши ва вазирлар даражасида «Мактабни бирлаштирсак – жамиятни бирлаштирамиз» мавзусида «давра суҳбати», статистика, фавқулотда вазиятларда электр алоқа, электрон соғлиқни сақлаш, спектрдан фойдаланган ҳолда бошқариш  ва аналогдан рақамли радиоэшиттиришга ўтиш бўйича бир қатор ахборотга оид сессияларни ўтказиш, шунингдек, «ХЭИ академияси» порталини очиш режалаштирилмоқда.


 «Мактабни бирлаштирсак – жамиятни бирлаштирамиз» ташаббусини эълон қила туриб БМТ Бош котиби Пан Ги Мун жаҳон раҳномаларини қатъий талаб билан 2015-йилгача барча мактабларни бирлаштириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди. Бир вақтда ўтказиладиган ушбу ЭРБК тадбирларининг мақсади хабардорликни ошириш ва ушбу мақсадга эришиш учун импульс киритиш ҳисобланади.


ХЭИ сиёсат, бошқариш, қиммат бўлмаган ҳисоблаш қурилмалари ва мактабларни бирлаштиришга тааллуқли амалий билимлар, жумладан мактаблар асосида АКТ жамоат марказларини яратиш соҳасида илғор тажриба мисолларини белгилаб олди ва тўплади. Давра суҳбати давомида экспертлар йиғилишининг натижалари вазирлар даражасида кўриб чиқилади ва  мактаблар ҳамда жамиятларни бирлаштиришга қаратилган инновацион чораларга алоҳида эьтибор қаратилади.

Маълумот учун:
Ўзбекистон Республикаси 1992 йилнинг июль ойидан ХЭИнинг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.
Электр алоқани ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференциялари (ЭРБК) ҳар тўрт йилда иккита ваколатли конференциялар ўртасидаги даврда чақирилади.
 ЭРБК 06 - ХЭИ, (7 дан 15 мартгача Дохада (Катар)),  132 та давлатдан 820 та ҳукумат вакиллари, 71 та вазир, вазир ўринбосарлари ва элчиларни, хусусий сектордан 93 та вакилни ва  регионал ҳамда халқаро ташкилотлардан 38 та вакилни тўплади.
Конференциянинг мақсади ахборот-коммуникацион технологияларни тез, лекин нотекис тарқалиши (АКТ) билан боғлиқ «рақамли узилиш»ни юқори даражада тан олишни ҳисобга олган ҳолда, ривожланиш соҳасида устуворликларни келишишдан иборат эди. Жумладан – ривожланаётган мамлакатларда инфратузилмани қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш ҳамда электр алоқани ўрнатиши мумкин бўлган халқаро ҳамкорлик ва шериклик муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

АҲМ