Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Божхона хизматини ривожлантириш ва уларнинг почта секторига таъсир кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

26.05.2010

2010 йил 20 майда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ билан биргаликда Тошкент шаҳрида Умумжаҳон почта иттифоқи (УПИ) томонидан Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик (АМҲ) билан биргаликда АМҲ алоқа маъмуриятлари мутахассислари учун ташкил этилган «Божхона хизматини ривожлантириш ва уларнинг почта секторига таъсир этиши» мавзусидаги халқаро семинар ўтказишди.

Семинарда Озарбайжон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизстон, Молдова, Тожикистон, Украина ва Ўзбекистон Республикалари, Россия Федерацияси Алоқа маъмуриятларининг мутахассислари ва почта опреторлари, АМҲ ижроия қўмиталарининг вакиллари, шунингдек, УПИ эксперти ва француз почтаси вакиллари иштирок этишди. 

Ўзбекистон Республикасидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти, «UNICON.UZ» ДУК раҳбарлари ва мутахассислари ва «Бошпочтамт» божхона пости вакиллари иштирок этишди.

Семинарда почта алмашинуви ва электрон божхона процедуралари учун янги норматив қоидалар контекстида почта хизматларининг божхона органлари билан ўзаро ишлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, семинар давомида иқтисодий кенгашнинг янги модернизацияланган божхона кодексини, божхона бўйича электрон маълумотлар алмашинуви соҳасида янги процедуралар ва методларни ўрганиш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Қатнашчилар почта жўнатмаларининг жойланмасини олдиндан декларация қилиш, узатилаётган маълумотларнинг юқори сифатини таъминлашга нисбатан тажриба ва ҳуқуқий муҳофаза, масалан, пират ва контрафакт маҳсулотлари каби масалалар билан алмашишди.

http://www.aci.uz/ru/news/uzaci/article/1152/