Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ҳиндистонда Электр алоқани ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференцияси (ЭРБК -2010) ўтказиляпти

26.05.2010

2010 йил 24 майдан 4 июнгача Ҳайдаробод шаҳрида (Ҳиндистон) Халқаро электралоқа иттифоқининг (ХЭИ) Телекоммуникацияларни ривожлантириш секторининг Электр алоқани ривожлантириш бўйича бешинчи бутунжаҳон конференцияси (ЭРБК-10) ўтмоқда.

Халқаро электралоқа иттифоқининг (ХЭИ) Телекоммуникацияларни ривожлантириш сектори ижтимоий-иқтисодий ривожланишни  рағбатлантириш воситаларидан бири каби ахборот-коммуникация технологияларидан ҳаққоний, барқарор ва нархлар бўйича мақбул бўлган  рухсатни тарқатишга кўмаклашиш учун тузилган. Тўрт йилда бир марта ўтказиладиган Телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференция ушбу мақсадларга эришиш учун кўмаклашиш мақсадида аниқ афзалликларни белгилайди.

 ЭРБК-10 да тадқиқот гуруҳларининг иш мавзулари ва ITU-D дастурлари ва фаолияти учун бошқа масалалар, шунингдек, келгуси тўрт йиллик тадқиқот қилиш даври учун ITU аъзо–давлатлар томонидан тақдим этилган улушлар ва таклифлар асосида кейинги тўрт йиллик тадқиқот даврига Тадбирлар режасини шакллантириш учун ҳудудий ташаббуслар аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси томонидан ЭРБК-10 га тадқиқот гуруҳларининг иш мавзулари бўйича қуйидаги 3 та таклиф ва битта ҳудудий ташаббус таклифи тақдим этилади:

1. 18-1/2 «IMT-2000 жорий қилиш ва ахборотдан ривожланаётган мамлакатларда қуйидаги тизимлар бўйича биргаликда  фойдаланиш  жиҳатлари» ва 20-2/2 «Кенг полосали электр алоқа учун фойдалана олиш технологияларини ўрганиш» тадқиқот масалаларини бирлаштириш;

2. 47 (Доха, 2006 й.) «Ривожланаётган мамлакатларда ХЭИ Тавсияларини қўллашнинг раҳбарлик принциплари» резолюциясини қайта кўриб чиқиш;

3.   19-1/1 «Ривожланаётган мамлакатларда IP-телефонияни жорий этиш» тадқиқот масалаларини янги таҳрирда 19-1/1 «Ривожланаётган мамлакатларда IP-телефонияни жорий этишнинг иқтисодий ва бошқариш жиҳатлари» масаласини қайта кўриб чиқиш;

4.  «Қишлоқ ва узоқда жойлашган туманлардаги электр алоқа объектларини  электр энергияси билан барқарор таъминлаш» ҳудудий ташаббусини амалга ошириш

ЭРБК-10 да  Ўзбекистон Республикасининг делегацияси сифатида ЎзААА  «UNICON.UZ» ДУК мутахассисилари  қатнашишади.

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикаси 1992 йил июль ойидан ХЭИ тенг ҳкуқуқли аъзоси ҳисобланади.

Электр алоқани ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференциялари (ЭРБК) ҳар тўрт йилда, иккита ваколатли конференциялар ўртасидаги даврда, чақирилади.