Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ахборот хавфсизлиги муҳокамада

28.05.2010

2010 йил 27 майда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида «Ахборот технологияларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тегишли шаҳар ва вилоят бўлинмалари ходимлари малакасини ошириш бўйича курслар доирасида ташкил этилди.
 
Ахборот хавфсизлиги ҳозирги вақтда жамият ҳаёти ва давлат фаолиятининг барча соҳаларида биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда, исталган давлат миллий хавфсизлигининг муҳим ташкил этувчисига айланмоқда. Ахборотлаштириш жиҳатдан ривожланган ҳар бир давлат учун ушбу ҳолат жамиятнинг ривожланган ва ҳимояланган ахборот муҳитини яратишга йўналтирилган ўзининг давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш заруратини биринчи планга суради. Ахборот хавфсизлиги шахс, жамият, давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларининг ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати сифатида тушунилади.

Давра суҳбати чоғида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг комплекс ечимлари масалалари, тегишли Ҳукумат қарорларини амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий, жумладан, маҳаллий ишлаб чиқариш воситалари, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

«Ахборот-комммуникация технологияларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари» ва «UZ-CERT компьютер инцидентларига муносабат билдириш хизматлари фаолиятининг асосий йўналишлари» мавзуларида докладлар тингланди, ушбу докладларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари, хусусан очиқ калит миллий инфратузилмани яратиш, UZ домен зонасида ахборот хавфсизлиги таҳдидларининг ривожланиш тенденциялари, ахборот-коммуникация тармоқларида хавфсизликнинг эҳтимолий хавфларини баҳолаш ва бошқалар аниқ акс эттирилди.

Давра суҳбати якунида Бош прокуратура ходимлари  Ўзбекистоннинг Алоқа тарихи музейига ташриф буюрдилар ва  алоқанинг айрим вақтлардан ҳозирги кунгача ривожланишини акс эттирган экспонатлари билан  катта қизиқиш билан танишдилар.

УзАСИ