Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Янги луғат тақдимоти

17.06.2010

2010 йил 17 июнда Тошкент шаҳрида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича атамалар луғатининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Юртбошимиз томонидан АКТни ҳаётимизнинг барча соҳаларига кенгроқ жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Натижада ушбу йўналишда бизнинг мамлакатимизда ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда. Шунинг учун АКТ соҳасидаги тушунчалар билан чуқурроқ танишиш учун эҳтиёж ва қизиқиш кўпроқ ортиб бормоқда.

 «АКТ бўйича атамалар луғати»нинг биринчи нашри чиқарилганидан бошлаб 5 йилдан кўпроқ вақт ўтди. Ушбу соҳанинг жадаллаб ривожланишини, АКТ ривожланишининг турли йўналишларини қамраб олаётган бир қатор замонавий атамаларнинг пайдо бўлишини, шунингдек, аҳолининг шунга ўхшаш нашрларга бўлган юқори қизиқишини ҳисобга олган ҳолда глоссарийнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш зарурати туғилди. Шу муносабат билан 2009-2010 йиллар давомида БМТни Ривожлантириш Дастурининг ICTP лойиҳаси томонидан «UNICON.UZ» маркази атамашунослик хизматининг бевосита ёрдамида АКТни  касб фаолиятида ва кундалик ҳаётда қўллаш соҳасида давлат хизматчилари, турли таълим муассасалари ўқитувчилари, ўқувчиларининг, шунингдек, аҳолининг бошқа қатламлари хабардорлигини ошириш бўйича фаолият доирасида «АКТ бўйича атамалар луғати» биринчи нашрининг мантиқий давомчиси ҳисобланса-да ўқувчи олдида янги концептуал кўринишда намоён бўладиган иккинчи нашрини ўзбек тилида тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилди.

 Тақдимот давомида ICTP лойиҳасининг электрон бошқариш бўйича тадқиқотлар мувофиқлаштирувчиси Д.Амиров ушбу глоссарийнинг мазмуни тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Луғат 4000 дан зиёд замонавий атамалар ва тушунчаларни, шунингдек, кўпинча ишлатиладиган қисқартмаларни ўз ичига олиши белгилаб ўтилди. Иккинчи нашрнинг (биринчи нашри 2004 йилда чиқарилган эди) фарқ қиладиган жиҳати, шунингдек, атамаларни 450 дан ортиқ диаграммалар, расмлар, фотосуратлар ва логотиплардан фойдаланган ҳолда кўплаб графиклар билан тўлдириш ҳисобланади. Атамалар луғатида АКТ ривожланишининг турли йўналишлари бўйича 20 та  тематик рангли қўшимча варақа, атамаларнинг инглизча-русча ва русча-ўзбекча луғатлари,  АКТнинг дунёда ва Ўзбекистонда ривожланиш тарихи алоҳида бўлимлар тариқасида тақдим этилган.

 АКТ ривожланишининг «анъанавий» йўналишларидан (аппарат ва дастурий таъминот, компьютер тармоқлари, компьютер графикаси, ахборотни сақлаш қурилмасидан) ташқари луғатда ҳозирги вақтда долзарб бўлган биометрик технологиялар, йўлдошли навигация тизимлари, электрон ҳукумат, эркин ва очиқ дастурий таъминот, телемедицина каби мавзулар тақдим этилган. 

 Шунга ўхшаш глоссарийларни ишлаб чиқишнинг халқаро тажрибасига ҳамда биринчи нашрнинг ўқувчиларидан олинган фикр ва тавсияларга асосланиб, ҳозирги нашр доирасида, шунингдек, луғат таркибини ва унинг сифат ва миқдорини қайта ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилди.

 Атамалар луғатининг долзарб амалий ва таълимга оид характерини, шунингдек, ўзбек тилидаги атамалар базасини янада ривожлантириш борасидаги нашрнинг юқори амалий йўналганлигини ҳисобга олган ҳолда луғат қулай дизайни, материалнинг яхши тартибга солинганлиги ва осон ҳамда тушунарли таърифлари туфайли замонавий компьютер технологиялари бўйича АКТ соҳасидаги мутахассислар учун ҳам ва барча хоҳловчилар учун ҳам бир вақтда ҳам маълумотнома, ҳам дарслик сифатида хизмат қилиши кутилмоқда.

 Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича атамалар луғати Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, шунингдек, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ёрдамида БМТни Ривожлантириш Дастурининг «Мамлакатни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига ахборот-коммуникация технологиялари сиёсатини шакллантириш ва жорий этишда ёрдам бериш» (ICTP) лойиҳаси томонидан тайёрланган.

Тақдимотда Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, БМТни Ривожлантириш Дастурининг ICTP Лойиҳаси, «UNICON.UZ» маркази, ахборот-кутубхона марказларининг вакиллари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
 

УзАСИ