Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ўзбекистонда ўзаро ҳамкорликда семинар-амалиет очилди

21.06.2010

2010 йил 21-25 июнь кунлари Тошкентда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш
агентлиги (УзААА), Халқаро электралоқа иттифоки (ХЭИ), Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик (АСХД) ташкилоти ҳамкорлигида МДХ, ва Болтиқ бўйи давлатлари учун "Радиочастота спектри ва йўлдошли орбитадан фойдаланишни халқаро миқёсда бошқариш" мавзусида қўшма семинар-амалиёт ўтказилмоқда.

Семинарнинг асосий мақсади тажриба алмашиш ва радиочастота спектрини халқаро
тартибга солиш, радиочастота спектридан ва йўлдошли орбитадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ХЭИнинг дастурий таъминоти ва маълумотлар базасини қўллаш  бўйича маълумот олишдан иборат.

Семинар ишида Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон
Республикаси, Латвия Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Украина, шунингдек АСҲД Ижроия қкумитаси, ХЭИ Радиоалоқа бюроси, МДХ, давлатлари учун ХЭИ зона бўлимларининг вакиллари иштирок этмоқдалар.

Семинар доирасида радиочастота спектридан ва йўлдошли орбитадан фойдаланишни халқаро тартибга солиш, Радиоалоқа сектори Тадкикот комиссиялари ишида алока ва радиоэшиттириш йўлдошли тизимлари бозорини ривожлантириш тенденциялари, радиочастота спектридан фойдаланиш радиомониторингининг халқаро ҳамда миллий тизимларининг ташкил этиш, ХЭИ радиоалоқа сектори ва АСХҲ давлатларининг 2012 йилги Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясига тайёргарлик ҳолати тўғрисида маърузалар тақдим этилади.


Масалаларнинг кўп қисми жаҳонда ва АСХҲ, давлатларида рақамли эшиттиришни жорий этиш тажрибасини кўриб чиқишга, давлатларда юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларига бағишланган.
Ўзбекистон мутахассислари томонидан республикада радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш, рақамли телевиденияни жорий этиш ишларининг бориши тўғрисида ахборот тақдим этилади.

Ушбу мавзуга оид семинар ХЭИ ҳомийлигида республикамизда биринчи бор
ўтказилмоқда. Ўтказилаётган семинар-амалиёт республика мутахассисларига, семинарнинг бошка иштирокчиларига радиочастота спектридан фойдаланиш борасида кенг доирадаги масалалар бўйича фикр алмашиш имкониятини берувчи долзарб, ўта зарур бўлган ҳодиса.

ХЭИ ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида Бирлашган миллатлар ташкилотининг етакчи муассасаси ҳисобланади ҳамда радиоалоқа, стандартлаштириш ва телекоммуникация соҳасида давлат бошқарув органлари ва хусусий сектор учун умумжаҳон мувофиқлаштирувчи марказ вазифасини ўйнайди.