Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Узун ва ўрта тўлқинларга бағишланган

23.06.2010

Пойтахтимизда Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлик мамлакатлари-қатнашчиларининг узун ва ўрта тўлқинлар диапазонида синхрон товушли эшиттириш тармоқларининг радиочастота ресурсидан фойдаланишни ўрганиш бўйича техник эксперталр ишчи гуруҳининг – ЎТ/УТ ИГ биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Ишчи гуруҳ қатнашчилари орасида АМҲ мамлакатлари-қатнашчилари алоқа маъмуриятларининг вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Беларусия Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Украина Республикаси, шунингдек,  АМҲ  Ижроия қўмитасининг вакиллари қатнашдилар.
 
  ЎТ/УТ ИГ йиғилишининг кун тартиби қуйидаги масалаларни ўз ичига олади:

• АМҲ Алоқа маъмурияти (АМ)нинг ЎТ/УТ частоталаридан кундалик фойдаланиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;

• ЎТ/УТ ИГ иш режасига АМҲ  АМнинг таклифларини тақдим этиш; 

• ЎТ/УТ ИГ иш режаси лойиҳасини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;

• Электр алоқа соҳасида халқаро ҳамдўстлик (ХЭИ) дастурий таъминотидан фойдаланган ҳолда ЎТ/УТ диапазонларида частотали режалаштириш. ЎТ/УТ диапазонларида ХЭИ дастурий таъминотидан фойдаланган ҳолда режалаштириш бўйича амалиёт;

•  Собиқ СССР синхрон товушли эшиттириш тармоқларининг радиочастота ресурсини узун ва ўрта тўлқинлар диапазонида (ЎТ/УТ) қайта тақсимлашга ёндашишлар;

 • АМҲ  АМ дастурий таъминотини тестлаш.

ИГ йиғилиши давомида қатнашувчи-мамлакатлар вакиллари Белорусия ва Украина Республикаларининг радиочастота спектрини бошқариш бўйича иш тажрибаси билан танишдилар. Ҳар бир қатнашувчи-мамлакат ўзининг ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиққанлигини ҳисобга олган ҳолда, ИГ йиғилиши давомида радиочастота спектрини бошқариш бўйича юзага келган муаммоларни ҳал этишнинг бир неча варианти олинди.