Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Биринчи ярим йиллик натижалари

22.07.2010

2010 йил 21 июлда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида ЎзААА Ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди ва унда 2010 йил биринчи ярим йиллигида ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши якунлари эълон қилинди.


Ҳайъат ишида Агентлик бўлимлар ва ҳудудий бошқармалар, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги акциядорлик жамиятлар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Агентлик тизимига кирувчи минтақавий корхоналарнинг иштироки видеоконференция ёрдамида амалга оширилди. Барча вилоят ва туман марказлари аудиоселектор алоқаси ёрдамида уланган.

Йиғилишни Ҳайъат Раиси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Х.Мухиддинов олиб борди.

Ҳайъат йиғилишида ЎзААА Бош директорининг биринчи ўринбосари А.Ишанходжаев кенгайтирилган маъруза билан сўзга чиқди.

Ҳисобот даврида алоқа ва ахборот-коммуникация соҳаси корхоналари томонидан 911,6 млрд. сўм миқдорида хизматлар тақдим этилди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 7 фоизни ташкил этди). Жами даромадларнинг 60 фоизини, яъни 552,4 млрд. сўмни аҳолига кўрсатилган хизматлар ташкил этди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 фоизга ошди.


Чет-эл инвестициялари ва кредитларни тўғридан-тўғри жалб қилиш ҳисобига амалга оширилган лойиҳалар бўйича йиллик истиқболи 176 фоизга бажарилган.
Почта алоқаси корхоналарида электрон почтадан фойдаланувчилар сони 39,33 кишини ташкил етади. 382 та почта алоқаси объектлари компьютерлаштирилган. Почта алоқасининг 216 та объектида электрон пул ўтказиш хизматлари кўрсатилмоқда, шу жумладан, 190 та почта алоқаси объектларида халқаро электрон пул ўтказмалари амалга оширилмоқда.


2010 йил 1 июл ҳолатига кўра маълумотларни узатиш, жумладан, Интернет тармоғига улаш каби хизматларни тақдим этувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг сони 982 ни ташкил этди, жамоа фойдаланиш пунктларининг умумий сони 1025 га етди.


Халқаро ахборот тармоқлариданг фойдаланишнинг умумий тезлиги 150 Мбит/с ни ташкил этди. Интернет фойдаланувчилар сони 2,94 млн. кишини ташкил этди, яъни ҳар 1000 та кишига 105 фойдаланувчи тўғри келмоқда. UZ зонасида рўйхатдан ўтган доменларнинг сони бугунги кунда тахминан 10,53 мингни ташкил этмоқда.


Электрон ҳужжатлар айланиш тизимини ривожлантириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш, дастурий таъминотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва бир қатор йўналишлар  бўйича уларнинг экспортини ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, махсус ваколатли орган ташкил этилиб, у электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олувчи 5 та марказни рўйхатдан ўтказди. Бугунги кунда ЭРИ калитлари ва калит сертификатлари сони 81 934 ни ташкил этди. Олти ой мобайнида ташкил этилган ўқув курсларида 247 та дастурчи тайёрланди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ, мактаблар, академик лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртларидан жами 8 483 таси “ZiyoNET” тармоғига уланди. Шу жумладан “East telekom” корхонаси томонидан жами 2 402та объект “ZiyoNET” тармоғига уланган.
“Ўзбектелеком” АК ва “Рубиcон WC” ҚК ташаббуси билан 7300 та таълим муассасасини “ZiyoNET” тармоғига улаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 5 583 та муассаса “ZiyoNET” тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.


Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорга асосан интерактив давлат хизматлари тури 94 тага етди. Бугунги кунда тасдиқланган базавий интерактив давлат хизматлари асосида 344 та хизматлар он-лайн тарзда тақдим этилмоқда.
2010 йил 1 июл холатига АКМлар фонди 9 026 нусҳадаги адабиётга ошган ҳамда уларнинг умумий ҳажми 4 млн. 924 минг нусхани ташкил этди. Ушбу даврда электрон каталогга 28 376 ҳужжатларнинг библиографик ёзуви киритилган ва айни кунда жами 412 727 ҳужжатларнинг библиографик ёзуви мавжуд.
Йиғилишда «Баркамол авлод йили» Давлат дастури доирасида белгиланган вазифаларининг алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги тегишли корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши алоҳида муҳокама этилди.

Давлат дастурларини амалга ошириш ҳамда соҳани янада ва жадал суръатлар билан ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотларга мувофиқ тарзда ечишда раҳбарларнинг масъулиятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ёш кадрларни тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш, алоқа ва ахборотлаштириш корхоналари ва ташкилотларида уларнинг самарали фаолият юритишлари учун шароит яратиш, бўш вакансиялар борасида хабардор қилиш, битирувчиларнинг корхоналарда ишлаши учун шароит тегишли шароитларни яратишга қаратилган масалалар муҳокама этилди. Бундан ташқари, ТАТУ ва соҳанинг бошқа ўқув муассасалари талабаларининг таълим сифатига алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокамага қўйилган масалалар юзасидан Ҳайъат тегишли қарорларни қабул қилди.

УзАСИ