Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Танлов ўтказилди

29.07.2010

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрда қабул қилинган “Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш бўйича танлов ўтказилди.


Йиғилишда танловга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан битта теле ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилояти, Андижон вилояти, Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятларидан бешта радио частоталар бўйича тушган буюртмалар кўриб чиқилди ва ғолиблар аниқланди.


Комиссия томонидан, шунингдек, теледастурларни тарқатиш ва ҳудудини кенгайтириш, маълумотлар узатиш тармоқларида хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензия олишга доир мурожаатлари кўриб чиқилди.


Мамлакатимизда фаолият юритаётган телерадиоэшиттириш субъектлари бадиий кенгашларига халқимизнинг бой тарихи, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилувчи, тарбиявий аҳамиятга эга, юқори савиядаги эшиттириш ҳамда кўрсатувлар салмоғини оширишга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилди.


Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
 
УзАСИ