Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича қўмита фаолияти натижалари эълон қилинди

29.07.2010

Телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича қўмита 2009 йилнинг апрель ойидан бошлаб муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда, унинг фаолияти Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2009 йил 17 апрелдаги 123-сон буйруғи билан тасдиқланган.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, қўмита тузилишининг мақсадга мувофиқлигини халқаро фаолиятда, хусусан Халқаро электр алоқа иттифоқини (ХЭИ-D) ривожлантириш секторида иштирок этиш самарадорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш зарурати тақазо қилган эди.

Телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича қўмитанинг асосий функциялари қуйидагилар ҳисобланади: электр тармоғини ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференцияларига (ЭРБК) ҳиссасини ташкил қилиш ва тайёрлаш, хорижий мамлакатларнинг, халқаро регионал ташкилотларнинг  ЭРБКдаги ҳиссаларини ўрганиш ва кўриб чиқиш, ХЭИ-D томонидан ўтказиладиган тадбирларда, тадқиқот комиссияларининг, докладчи гуруҳларнинг, ХЭИ-D гуруҳлари ишчиларининг ишида иштирок этиш

Қўмита аъзоларининг, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхоналар ва ташкилотлар вакилларининг режада мўлжалланган мақсадлар доирасидаги таклифлари бўйича қўмитанинг 2009-2010 йиллар учун тузилган иш режасига мувофиқ, қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг Халқаро электр алоқа иттифоқининг Электр алоқани ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференциясига (ЭРБК-2010) қўшган ҳиссалари тайёрланди:
 
1. 18-1/2 «IMT-2000 жорий этиш ва ривожланаётган мамлакатларда қуйидаги тизимлар бўйича ахборотдан биргаликда  фойдаланиш  жиҳатлари» ва
20-2/2 «Кенг полосали электр алоқа учун фойдаланиш технологияларини ўрганиш» тадқиқот масалаларини бирлаштириш;
2. 47 (Доха, 2006 й.) резолюциясини қайта кўриб чиқиш «Ривожланаётган мамлакатларда ХЭИ тавсияларини қўллашнинг раҳбарлик принциплари»;
3.   19-1/1 «Ривожланаётган мамлакатларда IP-телефонияни жорий этиш» янги таҳрирда 19-1/1 «Ривожланаётган мамлакатларда IP-телефонияни жорий этишнинг иқтисодий ва бошқариш жиҳатлари» масаласини қайта кўриб чиқиш;
4.  ХЭИ-D тадқиқот комиссияларининг раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш процедураларини ва ваколатларининг максимал муддатини белгилаш.
5.  «Қишлоқ ва узоқлашган туманлардаги электр алоқа объектларини  электр энергияси билан барқарор таъминлаш» регионал ташаббусини амалга ошириш.
 
Хорижий мамлакатларнинг ЭРБК-2010 га қўшган улушларига қўшилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар берилди, давлат ва тармоқ стандартларининг лойиҳалари кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.


 Ўзбекистон Республикасининг алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги мутахассисларидан ХЭИ тадқиқот комиссиялари ишчи органларининг раҳбар ўринларига номзодлар бўйича таклифлар қўмита йиғилишида кўриб чиқилган долзарб масалалардан  бири бўлди.


Қўмита фаолиятининг асосий натижаларидан бири Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассисларининг 24 майдан 4 июнгача Хиндистонда Хайдаробод шаҳрида ўтказиладиган Электр алоқани ривожлантиришнинг бутунжаҳон конференциясидаги (ЭРБК -2010)  бевосита иштироки ҳисобланади.