Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Янги низом кучга кирди

02.08.2010

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2010 йил 14 июлдаги буйруғига биноан идораларнинг ахборот тизимлари ёрдамида телекоммуникация тармоқлари орқали жисмоний ва юридик шахсларга интерфаол давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари учун мўлжалланган «Интерфаол давлат хизматлари реестрини олиб бориш тўғрисида»ги Низоми кучга кирди.

Интерфаол давлат хизматлари реестрини олиб бориш тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сонли «Жойлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат ҳокимиятларининг ахборот-коммуникация технологиялари қўллаган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Мазкур низом интерфаол давлат хизматларини рўйхатга олиш бўйича аризалар берилиши ҳамда аризалар ва паспортларни расмийлаштирилиш тартибини белгилайди, шу орқали келажакда интерфаол давлат хизматлари реестрини олиб бориш жараёнини осонлаштиради ва тартибга солади.

«Интерфаол давлат хизматлари реестрини олиб бориш тўғрисида»ги Низом, давлат хизматини Интерфаол давлат хизматлари реестрига киритиш тўғрисидаги ариза ҳамда паспортларни шу ерда олиш мумкин.
 
УзАСИ