Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Халқаро семинар якунига бағишланган давра суҳбати

05.08.2010

2010 йил 13 июлда   «Ўзбекистон почтаси» ОАЖда  4 июнда Киев шаҳри (Украина)да бўлиб ўтган «Почта  хизматларининг сифатини яхшилаш» биринчи халқаро семинарининг якуни бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан почта алоқаси мутахассисларини Умумжахон почта иттифоқининг «Почта  хизматлари сифатини яхшилаш» минтақавий стратегик лойиҳаси доирасида тайинланган операторларни қўллаб-қувватлашнинг регионал ёндашуви билан таништириш мақсадида ташкил этилган.
 
Стратегик лойиҳа методологияни такомиллаштириш ва замонавий технологиялар, ўлчаш тизимлари ва мамлакатларда хизмат сифатини оширишнинг бошқа воситаларидан фойдаланишга ёрдам беришни, хизмат сифати бўйича масалаларда билимлар сифатини оширишни, почта тармоғининг ишончлилиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашга ёрдам беришни кўзда тутади.


Давра суҳбати йиғилишини Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Бош директори Х.А. Мухитдинов очди. Ўзининг чиқишида у бугунги кунда тақдим этилаётган хизматларнинг юқори сифати почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчилар учун почта оператори жалб қилиниши белгиланишини таъкидлаб ўтди.


Йиғилишда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ, «ЕМS FALCON» МЧЖ, Тошкент ахборот технологиялари университети, «UNICON.UZ» ДУК, Давлат алоқа инспекцияси раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Давра суҳбатида ёзма хат-хабарлар халқаро почта хизматининг, посилкали почта, республикада EMS жўнатмаларининг мавжуд ҳолати кўриб чиқилди, шунингдек, «Почта  хизматларининг сифатини яхшилаш – комплекс ёндашуви» Минтақавий стратегик лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар мақсади ва батафсил режаси муҳокама қилинди.