Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Байрам туҳфаси

13.08.2010

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2010 йил 25 августдаги буйруғига мувофиқ «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ томонидан тайёрланган «Амалий санъат. Олтин мерос» янги почта маркалари серияси муомалага чиқарилди.

Почта маркалари серияси 4та маркадан иборат почта блоки кўринишда тайёрланган. Умумий мавзу – Марказий Осиёда жойлашган Хива ва Бухоро шаҳарларининг XIX асрдаги амалий санъат мавзусини ўз ичига олади. Маркаларда XIX асрдаги Ўзбекистон моҳир қўлларининг маҳсулотлари тасвирланган. Биринчи маркада маҳсулотларни сақлаш учун идиш каби турмушда фойдаланилган мис идиш, иккинчи маркада пиёла билан идиш, учинчи маркада шаҳардаги бой хонадонда фойдаланилган қўл ювиш учун ишлатилган идиш, тўртинчи маркада сув учун патнис ва идиш тасвирланган.


Маркаларда фойдаланилган барча суратлар ўша даврдаги Марказий Осиё санъатининг тарихий меросини жуда яхши тасвирланган.


Маркаларда ҳар хил ранглардан фойдаланилган, почта блокининг ўлчами - 117х99мм, блокдаги почта маркаси ва почта маркаси 30х42мм.


Почта блоки ва почта маркалар дизайнери Е.Карцевич, рассом З.Ган.


УзААА