Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Бюллетень мутахассислар сонини оширмоқда

26.08.2010

Янги усулнинг мақсади - бюллетень аудиториясини кенгайтириш ва нашрда эълон қилинадиган  ахборот мутахассислар томонидан самарали фойдаланиш учун имкониятларни яратиш ҳисобланади.

«ICTNEWS» тўлиқ версияси PDF форматда 2010 йилнинг охиригача «Нашр» бўлимидаги «CIBNEWS.com» АКТ тўғрисидаги сайтнинг рўйхатга олинган фойдаланувчилари бепул фойдалана олиши мумкин бўлади.

«ICTNEWS» электрон версиясини интернетда нашр қилишдан ташқари, бюллетенни обуначиларга компакт-дискларда тарқатиш режалаштирилган.

Маълумот учун:
2010 йилнинг январидан нашр қилинаётган «ICTNEWS»  нашри ўз ичига китобхонларнинг кенг доирасига алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги ютуқлар, ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқарувида, бизнес ва ижтимоий соҳада жорий қилиш ва қўллаш тўғрисидаги янгиликлар ва таҳлилий материалларни олади.

Бюллетень соҳа муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарининг раҳбарлари ва мутахассисларига, шунингдек ахборот-коммуникация технологиялари билан қизиқадиган ва охирги янгиликлардан хабардор бўлишга интилганлар учун мўлжалланган.

Бюллетень Ўзбекистоннинг барча ҳудудига, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, элчихона ва халқаро ташкилотлар, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг корхоналари ва ташкилотларига тарқатилади.


 «ICTNEWS» бир ойда икки марта 1000 нусхада ўзбек ва рус тилларда чиқади. Бюллетенни чиқариш ва тарқатиш билан «CIB GROUP» МЧЖ шуғулланади.


ЎзААА

http://www.aci.uz/images/2008/2010/14_mini.jpg