Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Саккизинчи Миллий Саммит – АКТ 2010 таклиф этади

14.09.2010

2010 йил 21 сентябрда Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича Саккизинчи Миллий Саммити-2010 бўлиб ўтади. АКТ Саммит ҳар йили сентябрь ойида ўтказиладиган «Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги – InfoСom -2010» тадбирлардан энг муҳими ҳисобланади.


2010 йилда АКТ Саммит, олдинги йиллар каби, Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ҳафталигини очади.  Плена рва секцион йиғилишларда соҳа ривожланишининг энг муҳим аспектлари, АКТ ривожланишининг миллий дастурларини амалга оширишдаги ютуқлар ва муаммолар, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилади. Анъанага кўра, тадбир якунида АКТ Саммит 2010 резолюцияси қабул қилинади.


АКТ Саммитида ҳар йили 400 нафар делегат, улар АКТ-бозорнинг етакчи экспертлари, давлат органлари, жамоат ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари, маҳаллий ва хорижий IT-компаниялар раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этади.


АКТ Саммит 2010 ташкилотчилари - Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги «Ўзбекистон  Республикаси ҳукуматига мамлакат ривожланиши учун ахборот-коммуникация  технологиялари сиёсатини шакллантириш ва жорий этишда кўмаклашиш» Лойиҳаси  (ICTP) ва Ўзбекистон АТ компаниялари ва ташкилотлари уюшмаси.

АКТ Саммит 2010