Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши

15.09.2010

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолининг электрон реестрини яратишга оид фаолиятини такомиллаштириш, Тошкент шаҳар Сергели туманида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали “Ягона ойна” – давлат хизматларини кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича тажриба синов лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрда қабул қилинган “ZiyoNet» ахборот тармоғини янада ривожлантириш тœғрисида”ги қарорининг ижроси, “Ахборот тизимларида электрон рақамли имзонинг очиқ калитлари сертификатларини қœллаш ва ҳақиқийлигини эътироф этиш тартиби тœғрисида”ги низом ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали интерактив давлат хизматларини кўрсатиш талабларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.


Муҳокама жараёнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштириш ва аҳолининг электрон реестрини яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ва вазифалар тўғрисидаги таклиф ва мулоҳазалари муҳокама қилинди.


Мамлакатимизда илк бор Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали “Ягона ойна” – давлат хизматларини кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича тажриба синов лойиҳаси амалга оширилганлиги ва ушбу марказ орқали фуқароларга қатор янгилликлар яратилганлиги таъкидланди ҳамда бундай марказларни юртимизнинг бошқа вилоятларида ҳам очиш масалалари бўйича тавсиялар берилди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги «ZiyoNet ахборот тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорининг бажарилиши бўйича тегишли вазирлик ва идораларда олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Кўрилган масалалар бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамда соҳа мутахассислари томонидан кўрсатма ва таклифлар берилди.


Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.
ЎзА