Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Самарқандда рақамли телевидение ишга тушди

17.09.2010

Жорий йилнинг 14-15 сентябр кунлари Самарқанд шахрида ўтказилган “Рақамли телерадиоэшиттиришларни жорий қилиш ечим ва муаммолари” мавзуидаги халқаро анжуман доирасида Самарқандда рақамли телевидение йўлга қўйилганлиги расман маълум қилинди.

Анжуманни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари А.Эшонхўжаев кириш сўзи билан очди. Жумладан, у, аввало, Самарқанд шахрини реконструкциялаш ва қайта қуришдаги ўзгаришлар, катта ва кенг кўчалар, янгидан-янги биноларнинг қисқа вақт ичида ишга туширилиши қувончли бир хол эканлиги тўғрисида тўхталди. Рақамли телевидениенинг бугунги кундаги долзарблиги, Самарқанд шахрида ишга туширилган бу қурилма бутун Самарқанд вилояти ва қўшни Навоий вилоятининг хам бир қисмини ўз қамровга олишини таъкидлади. Ќозирги кунда Самарқандда 12та рақамли телевизион каналлар ишга тушилгани ва яқин икки йил ичида қўшимча яна 12та телеканал қўшилиб, жами 24та канал ахолига намойиш этилиши, бу ишларни амалга ошириш учун жуда катта куч сарфланаётгани тўғрисида тўхталди.

Самарқанд вилояти хокимининг биринчи ўринбосари Олимжон Алихўжаев сўз олиб, рақамли телевидениенинг ишга тушиши “Самарқанд шахри куни” тўйига муносиб бир тухфа бўлганини таъкидлади ва соха ходимларига самарқандликлар номидан миннатдорчилигини билдирди.

Анжуман доирасида “Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение ривожининг стратегияси” мавзусида ЎзААА РРТ бўлими бошлиғи Ю.Камолов, “Рақамли технологияларга ўтиш” мавзусида Япониянинг НЕС компанияси катта менежери Сусуми Танака, ТАТУ кафедра мудири Т.Рахимов, ЕМММ етакчи мухандиси Э.Холбоев ва бошқалар сўзга чиқишди.

"Хабар" газетаси