Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

«Давлат бошқарувида АКТ фойдаланиш»

23.09.2010

23 сентябрда Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Корея ўқув марказида Республиканинг давлат муассасалари вакиллари учун мўлжалланган APCICT академиясининг биринчи Миллий Тренинги – «Давлат бошқарувида АКТ фойдаланиш» ўз ишини бошлади.

Тадбир Infocom 2010 Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида ўтказиляпти ва алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг асосий ҳодисаларидан бири ҳисобланади. Унинг доирасида тошкент ахборот техно-логиялари университети ва БМТ -  Ривожлантириш учун АКТ бўйича марказ Осиё-Тинч океан тренинги - (АТУЦ ИКТР) / Осий ва Тинч океан учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ЭСКАТО) ўртасида Мақсадлар хатини имзолаш маросими бўлиб ўтди, натижада АКТ бўйича Осиё-Тинч океан ўқув маркази очилди.

Табрик сўзи билан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Бош директор ўринбосари А. Ходжае, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакили Б. Хакимов, БМТ Ривожланиш Дастури (ПРООН) Самарали бошқаруви бўлими бошлиғи А. Умаров, Тошкент ахборот техноло-гиялари университети ректори С. Қосимов ва Ривожлантириш учун АКТ бўйича марказ Осиё-Тинч океан тренинги (АТУЦ ИКТР) директори хоним Хьюн-Сук Ри чиқишди.


Тренинг дастури 2 кунга бўлинган, унинг доирасида Минг йилликни ва АКТ Ривожлантириш Мақсадлари боғлиқлиги, ривожланиш учун АКТ қўллаш,  ривожланиш учун АКТ тадбирларини режалаштири, АКТ сиёсатини – АКТ ривожлантириш модели, АКТ ривожлантириш бошқарувининг моделини ишлаб чиқиш ва шу каби масалалар муҳокама қилиниши белгилаб ўтилди.


Ушбу тадбир Ўзбекистонда БМТ Ривожланиш Дастури (ПРООН) ва Ривож-лантириш учун АКТ бўйича марказ Осиё-Тинч океан тренинги (АТУЦ ИКТР), Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Тошкент ахбо-рот технологиялари университети  ўзаро ҳамкорликда ташкил қилинади.


Тренинг «Давлат лидерлари учун АКТ асослари» Ривожлантириш учун АКТ бўйича марказ Осиё-Тинч океан тренинги (АТУЦ ИКТР) Академиясининг ўқув дастурига асосланади.

ЎзААА