Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Интернет-провайдингга бағишланади

25.09.2010

Тошкент шаҳрида очилган «ICTExpo-2010» ахборот технологиялари кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда Интернет-провайдинг ривожланиш муаммолари»га бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида 20 дан ортиқ йирик маҳаллий Интернет-провайдерлар вакиллари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбектелеком» АК, «UZINFOCOM» маркази раҳбарлари иштирок этишди. Телекоммуникация соҳаси мамлакатимизда динамик тарзда ривожланмоқда. Бунинг тасдиғи бўлиб Интернет-провайдерларнинг доимий тарзда ўсиши, каналлар сиғими ва маълумотларни узатиш тезлиги ошиши ҳисобланади. Бу ва бошқа Интернет-провайдер соҳасидаги ютуқлар тўғрисида тадбирда таъкидлаб ўтилди.

 Тадбирда маҳаллий провайдерлар томонидан Интернет-хизматларни кўрсатиш, ҳудудларда провайдингни ривожлантириш, Интернет-трафикдаги нархлар сиёсати, портларни ривожлантириш, каналларни ижарага бериш, маълумотларни узатиш ва бошқа кўпгина масалалар кўриб чиқилган. Асосий эътибор Ўзбекистон провайдерларининг «Ўзбектелеком» АК билан ўзаро ишлашига қаратилди.

 Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директории ўринбосари А. Ходжаев - «Фойдаланувчиларнинг халқаро ахборот тармоқларидан фойдалан олишни таъминлаш учун йўлдош ва ер усти рақамли каналларидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри алоқалар ташкил қилинган. Нархлар сиёсати сезиларли даражада тартибга солинди, провайдерлар томонидан Интернет-трафикни олиш учун тарифлар камайтирилди, глобал тармоқларга уланишни таъминлайдиган халқаро каналларнинг ўтказиш имконияти ошди» деб таъкидлаб ўтди.  

 ЎзААА

 

 

 

Тошкент шаҳрида очилган «ICTExpo-2010» ахборот технологиялари кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда Интернет-провайдинг ривожланиш муаммолари»га бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

 

Давра суҳбатида 20 дан ортиқ йирик маҳаллий Интернет-провайдерлар вакиллари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбектелеком» АК, «UZINFOCOM» маркази раҳбарлари иштирок этишди. Телекоммуникация соҳаси мамлакатимизда динамик тарзда ривожланмоқда. Бунинг тасдиғи бўлиб Интернет-провайдерларнинг доимий тарзда ўсиши, каналлар сиғими ва маълумотларни узатиш тезлиги ошиши ҳисобланади. Бу ва бошқа Интернет-провайдер соҳасидаги ютуқлар тўғрисида тадбирда таъкидлаб ўтилди.

 

Тадбирда маҳаллий провайдерлар томонидан Интернет-хизматларни кўрсатиш, ҳудудларда провайдингни ривожлантириш, Интернет-трафикдаги нархлар сиёсати, портларни ривожлантириш, каналларни ижарага бериш, маълумотларни узатиш ва бошқа кўпгина масалалар кўриб чиқилган. Асосий эътибор Ўзбекистон провайдерларининг «Ўзбектелеком» АК билан ўзаро ишлашига қаратилди.

 

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директории ўринбосари                 А. Ходжаев - «Фойдаланувчиларнинг халқаро ахборот тармоқларидан фойдалан олишни таъминлаш учун йўлдош ва ер усти рақамли каналларидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри алоқалар ташкил қилинган. Нархлар сиёсати сезиларли даражада тартибга солинди, провайдерлар томонидан Интернет-трафикн  олиш учун тарифлар камайтирилди, глобал тармоқларга уланишни таъминлайдиган халқаро каналларнинг ўтказиш имконияти ошди» деб таъкидлаб ўтди.  

 

 http://www.aci.uz/ru/news/uzaci/article/1217/