Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

ЎзААА сайтида «Лицензия олиш учун талабномаларни электрон кўринишда қабул қилиш» хизмати жорий этилган

06.10.2010

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 июлдаги «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-117-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан  ўзаро ҳамкорлиги янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 181-сон қарорига мувофиқ 2010 йилнинг 1 октябридан бошлаб расмий сайтда ушбу мақсадлар учун махсус яратилган веб-ресурс ёрдамида лицензия олиш учун тест режимида электрон кўринишда  талабнома қабул қилиш хизмати жорий этилган.

Ушбу хизмат ёрдамида телекоммуникация соҳасида лицензиялайдиган  органга лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш ва маҳаллий, шаҳарлараро халқаро телекоммуникация тармоқларининг хизматларини кўрсатиш учун; шахсий радиочақирувнинг кўчма радиотелефон алоқа тармоқларининг, шунингдек, теледастурларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш тармоқларидан ташқари ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқларининг (Интернет-кафе) хизматларини кўрсатиш учун  лицензия олиш учун ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш мумкин.

Юқорида кўрсатилган лицензияларни олиш учун ҳужжатлар  Телекоммуникация соҳасида фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомда тасдиқланган рўхатга  мувофиқ тақдим этилади.

Лицензия олиш учун электрон шаклдаги талабнома биринчи босқичда аввал Microsoft Office Word форматда Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғриисда»ги Қонуни талабларига мувофиқ электрон рақамли имзо бириктирилган ҳолда тақдим этилади. Қолган ҳужжатлар ҳам электрон шаклда Portable Document Format (PDF) форматда ҳужжатлар нусхаси кўринишда ЭРИ бириктирган ҳолда ёки имзосиз тақдим этилади.

Талабномани кўриб чиқиш процедураси ва муддатлари ва лицензияларни расмийлаштириш Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.

Талабномани электрон кўринишда бериш хизмати телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш процедурасини  анча осонлаштиради, шунингдек, уни ойдинлаштиради.

Уни жорий этиш, айниқса, республикамиз ҳудудлари, қишлоқ жойлари, айниқса бориш қийин бўлган туманлар учун долзарб ҳисобланади, чунки ҳужжатларни етказиб бериш билан боғлиқ ҳаражатлар камаяди. 

Бундан ташқари, лицензия олиш учун талабномани электрон кўринишда қабул қилиш хизматининг жорий этилиши давлат интерактив хизматлари бозорининг янада ривожланишига олиб келади.

ЎзААА