Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

2010 йил 9 ойи учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари чиқарилди

08.10.2010

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2010 йил 9 ойи учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига бағишланган Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2010 йили мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг, хусусан, ишлаб чиқариш, инновацион лойиҳаларни модернизациялаш, маҳаллий маҳсулотлар турлари, экспортга мўлжалланган номрўйхат ҳажмини кенгайтириш ва кўпайтириш, инвестицион лойиҳаларни бажариш бўйича дастурларнинг комплекс тизимига кирадиган вазирлик ва муассасалар томонидан бажарилиши бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимият органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича иш ҳолати, қоғозни тежаш ва ундан самарали фойдаланиш,  «ZiyoNET» ахборот таълим порталини Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ўқув-тарбия ресурслари томонидан бойитиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш, таълим, тибиёт ва бошқа муассасаларни куз-қишги мавсумга тайёргарлиги бўйича масалалар кўриб чи қилди.

Йиғилишда Ўзбекситон Республикаси Президенти томонидан белгиланган устувор вазифалар комплекс таркибига кирадиган вазирлик ва муассасаларда йил охиригача бажарилишини қатъий таъминлаш бўйича қўшимча чоралари белгиланди, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба