Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

9 октябрда Бутунжаҳон почта куни байрам қилинади

08.10.2010

Шу куни таркибига дунёнинг 190 дан ортиқ мамлакати кирган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган агентлиги бўлиб ҳисобланган Бутунжаҳон почта иттифоқига (БПИ) асос солинган.

Ўзбекистон Республикаси 1994 йилдан Бутунжаҳон почта иттифоқининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади ва БПИ доирасида бошқа почта маъмуриятлари билан ҳамкорликни амалга оширади.
2010 йили Бутунжаҳон почта иттифоқининг ташкил қилинганига 136 йил ва Ўзбекистон Республикасининг БПИ таркибига кирганига 16 йил бўлди.

Миллий оператор сифатида «Ўзбекситон почтаси» ОАЖ Республиканинг бутун ҳудудида почта алоқасининг универсал хизматларини кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаради.
Почта алоқаси тармоғини модернизациялаш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ почта алоқаси объектлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг масштаби ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш билан кенгаймоқда.

Филиалларни босқичли Интернет тармоғига улаш ишлари амалга оширилмоқда, электрон пул ўтказмалари тармоғини ривожлантириш учун бўлгани каби, Интернет-кафеларни жиҳозлаш учун мўлжалланган компьютер ва бошқа техника сотиб олинмоқда. Операторларнинг иш жойларида пластик карточкалар билан ишлаш учун терминллар ўрнатилган. Операторларнинг иш жойлари «Ўзбектелеком» АК биллинг тизимига уланган, халқаро почта жўнатмаларини кузатиш тизими жорий этилган.
Электрон пул ўтказмалари тизимига 224 почта алоқаси объектлари уланган, бу Ўзбекситоннинг барча ҳудудлари ва туман марказларини ушбу хизмат билан қамраб олиш имконини беради.

Ушбу Бутунжаҳон почта куни байрамига бағишлаб 2010 йил 9 октябрь куни соат 11:00 да Ўзбекситон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ билан биргаликда Алоқа тарихи музейида почта маркаларни хотира махсус ҳисобдан чиқариш тадбири бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Бутунжаҳон почта иттифоқи почта хизматлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий механизмлари бўлиб хизмат қилади. У тавсиялар беради, воситачи бўлиб чиқади, техник жиҳатдан кўмаклашади. Асосий вазифаларидан бири  - бутунжаҳон почта хизматининг ривожланиши, почта маҳсулотлари ва хизматларининг замонавий турларини жорий этиш ҳисобига почта жўнатмалари ҳажмининг ўсиши, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш. Шу билан бирга БПИ ўзининг асосий функцияси бўлиб сайёрамизнинг барча аҳолиси ўртасидаги алоқани ривожлаштиришда кўмаклашиш ҳисобланади. Бутунжаҳон почта иттифоқининг юқори турувчи органи бўлиб Бутунжаҳон почта конгресси ҳисобланади. У беш йилда бир марта  почта алоқасининг стратегик масалларини кўриб чиқиш учун ўтказилади ва фаолиятнинг умумий дастурини белгилайди.

ЎзААА