Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

9 октябрь – Бутунжаҳон почта куни муносабати билан почта маркалари махсус ҳисобдан чиқарилди

11.10.2010

9 октябрь Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ билан биргаликда Алоқа тарихи музейида почта маркаларини махсус ҳисобдан чиқариш тадбири ўтказилди. Тадбир Бутунжаҳон почта кунига бағишланди.

Маркаларни ҳисобдан чиқариш хотира махсус штемпел билан амалга оширилди, унда Бутунжаҳон почта иттифоқининг халқаро бюроси томонидан ишлаб чиқилган логотип тасвирланган.

Байрам тадбирида алоқа ва ахборотлаштири соҳасининг раҳбарлари, соҳа фахрийлари, Ўзбекистон филателистлар жамиятининг вакиллари, Тошкент ахборот технологиялари  университети, алоқа коллежининг талабалари ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбир якунида Алоқа тарихи музеи бўйлаб экскурсия ташкил қилинди, унда иштирокчилар узоқ ўтмиш вақтдан ҳозирги кунгача алоқанинг ривожланишини акс этган экспонатлар билан танишишди.
Музей залида «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон маркаси» ОАЖ филиали томонидан ташкил қилинган «Ўзбекистон почта маркалари ва конвертларда» деб номланган почта маркалари кўргазмаси ташкил қилинди. Мустақиллик даврида 800 дан ортиқ почта маркалари чиқарилди, сюжетларида мамлакатнинг сиёсий ва маданий ҳаёти, халқ хўжалигининг турли соҳасининг ривожланиши, спортдаги ютуқлар, архитектура ёдгорликлари, табиат, ҳайвонот олами ва бошқалар ўз аксини топган.

ЎзААА