Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Антенна-мачта иншоотларини коррозияга қарши бўяш бўйича ишлар тугалланди

15.10.2010

Профилактика мақсадида РРТМ ДУК томонидан металл миноралар ва мачталарни бўяш бўйича мунтазам тадбирлар ўтказилади. Шунингдек  Қоровулбозор, Питнак, Фарғона ва Тўрткўл станцияларида зарур тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Хайъатининг йиғилишида Агентликнинг 2009 йил 19-октябрдаги буйруғи билан «РРТМ ДУК радиотелевизион станцияларининг хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича тадбирларни бажариш режаси» тасдиқланди.

Бугунги кунда ушбу лойиҳа бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан қуйидаги мачталарни бўяш бўйича ишлар тугатилди.
 
·    Н=35 метр  Қоравулбозар РТС да –  12 дан 19 сентябргача;
·    Н=40 метр  Питнак РТС да –  29 сентябрдан 2 октябргача;
·    Н=95 метр  Тўрткўл РТС да –  4 дан 8 октябргача;
·    Н=115 метр Фарғона РТС да – 4 дан 11 октябргача.

Мўйноқ РТСдаги баландлиги 50 метрли  Н минорада ва 3-сон радиостанциядаги баландиги 30, 36 и 110 метрли минорада навбатдаги ишлар жорий йилнинг декабрь ойигача тугатилиши керак.

Барча ишлар альпинистлар бригадалари томонидан хавфсизлик техникаси талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда, тузилган жадвалга мувофиқ реадиотелевизион узаткичлар ўчирилган вақтда амалга оширилди.

РРТМ ДУКнинг тўққизта филиалари тасарруфидаги, бугунги кунда турли хил ва баландликка эга, 139 та минора ва мачталар бор.

Шундай қилиб, 2010 йилдаги буйруққа мувофиқ Қоровулбозор (Бухоро вилояти), Фарғона (Фарғона вилояти), Питнак (Хоразм чилояти), Тўрткўл ва Мўйноқ (Қорақапоғистон Республикаси)даги радиотелевизон станциялардаги минора ва мачталарни, шунингдек,  Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган 3-сонли  радиостанцияларнинг бир нечта минораларини коррозияга қарши бўяш ишлари режалаштирилган.

Ушбу тадбирларни ўтказиш учун Ахборот технологияларини ривожлантириш фонди томонидан зарур молиявий маблағлар ажратилган.

Амалга ошириладиган ишларнинг сифати Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Давлат алоқа инспекцияси ҳудудий бошқармаларининг мутахассислари жалб қилинган ҳолда, махсус ташкил этилган ишчи гуруҳлар назорати остига олинган.
 
РРТМ ДУК