Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш корхоналари Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида

26.10.2010

Тошкентда Халқаро саноат ярмаркаси ва Колоперация биржаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизимидаги корхоналар иштирок этишди.

Ярмаркада «UNICON.UZ» ДУК фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази, «Telmax Elektronics» МЧЖ, «UZINFOCOM» маркази, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизимида фаолият кўрсатувчи бошқа корхоналарнинг стендлари намойиш этилди.

Ташриф буюрувчилар диққатига Е-hujjat электрон ҳужжат айланиш тизими, Е-xat муҳофазаланган электрон почта тизими, «SIT-1» электрон рақамли имзони шакллантирувчи ва текширувчи аппарат-дастурий мослама, «HIMFAYL» файлларни муҳофазаланган тарзда сақлаш тизими ҳамда масофавий абонентлик концентратори, рақамли тедевидение учун «Set top box» сигналлар приёмниги, аналогли-рақамли мультиплексор, сигналлар конвертори каби маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган мосламалар тақдим этилди.

Иштирокчилар Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси юқори савияда ўтказилганлигини қайд этиб, унинг якунлари бўйича икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик шартномалари имзоланишига умид боғлашмоқда.

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ўзбекистон иқтисодий ҳаётида энг муҳим воқеалардан биридир. Ҳар йили октябрь ойида ўтказиладиган мазкур тадбир маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар, мутахассислар ҳамда ишбилармонлар ўртасида ўзаро алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилади. Шу боис, ушбу йирик тадбирда мамлакатимиз минтақаларида фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мутахассислари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган чет эл дипломатик корпус ҳамда чет эл фирма ва компаниялари вакиллари фаол иштирок этишди.

УзААА