Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Узбекистонда янги почта маркалари муомалага чиқарилди

26.10.2010

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2010 йил 25 октябрдаги қарорига мувофиқ иккита  «16 Осиё ўйинлари. Хитой(Гуанчжоу)» ва «Европа. Қутб ҳудудлари ва музликларини сақлаш» деб номланган  махсус почта маркалари муомалага чиқарилди.

2010 йил 12-17 ноябрь кунлари  «16 Осиё ўйинлари «Гуанчжоу-2010» Хитой шахрида  бўлиб ўтади. 10000 дан ортиқ спортчилар спортнинг 42 тури бўйича мусобақаларда иштирок этишади.
 
Спорт турларидан бири - боксга бағишланган почта маркасида рингдаги ўйин тасвири, ўнг юқори бурчагида – расмий тарзда тасдиқланган  «16 Осиё  ўйинлари Гуанчжоу-2010» эмблемаси ва лотин графикасида ёзилган ўзбек тилидаги матн «16-OSIYO O‘YINLARI, XITOY (GUANCHJOU)» тасвирланган.

Махсус чиқарилган иккинчи «Европа. Қутб ҳудудлари ва музликларини сақлаш» почта маркасида музликлар, қутбдаги ҳайвонот олами – пингвинлар, шунингдек ўнг юқори бурчагида Умумжаҳон почта иттифоқи томонидан расмий тасдиқланган логотип акс эттирилган.

Экология ёмонлашган шароитларда – музликлар эриши, ноёб турдаги ҳайвонлар ва ўсимликлар йўқолиши, дунё давлатлари ва дунё ҳамжамияти четда қараб тура олмайди.     

2008 йилнинг май ойида Финлландия почтаси ва Чили почтаси Дунё почта маъмуриятига  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида умумжаҳон ҳаракатни қўллаб-қувватлаш масаласи ва «Қутб ҳудудларини ва музликларини сақлаш» мавзуига бағишланган  бадиий почта маркасини чиқариш илтимоси билан мурожат қилишди.

Умумжаҳон почта иттифоқининг  Халқаро бюроси белгиланган Иттифоқ аъзо-мамлакатларининг почта операторларига 2010 ёки 2011 йилда ягона логотип туширилган махсус почта маркасини чиқариш таклиф қилинди.

УзААА