Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Кенг полосали фойдалана олиш технологияларини жорий этиш масаласи муҳокама қилинмоқда

05.11.2010

4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида  «Кенг полосали фойдалана олиш технологияларини жорий этиш. Муаммолар ва уларнинг ечиш йўллари» мавзусида ҳалқаро конференция ўз ишини бошлади. Конференция Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «UNICON.UZ» ДУК Фан-техника  ва  маркетинг тадқиқотлар маркази ва Ўзбекистон алоқа, радиотехника ва электротехника илмий-техник жамияти  томонидан ташкил этилди.

Бугунги кунда кенг полосали фойдалана олиш технологиялари замонавий иқтисодиётнинг муҳим инфрастрактураси сифатида янада  кенг тан олинмоқда ва ижтимоий иқтисодий ривожланишда муҳим аҳамиятга эга. Кенг полосали фойдалана олиш технологиялари АКТ янги иловалари ва  хизматлари, жумладан соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳанинг  электрон ҳукумат хизматлари ва иловаларини қўллаб-қувватлашда марказий  ўринга эга. Шундай қилиб, кенг полосали фойдалана олиш технологиялари иқтисодий ўсишга ва  ижтимоий мулоқот ва таълимнинг ривожлантирилишига олиб келади.

Конференцияни ўтказишдан мақсад кенг полосали фойдалана олиш технологияларини ривожлантириш ва жорий қилишдаги муаммоларни аниқлаш, қатнашувчиларга кенг полосали фойдалана олиш технологияларини ривожлнтиришдаги янги ютуқлар хақида маълумот бериш ва  кенг полосали фойдалана олиш технологияларини ривожлантириш ҳамда  жорий этишнинг муҳим жиҳатлари бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Конференция давомида, кенг полосали фойдалана олиш технологиялари тармоғига киритилган инвестиуиялардан ижобий иқтисодий  натижаларга эришилганликни тасдиқловчи тадқиқотлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди. Хусусан  кенг полосали интернетдан фойдалана олиш ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишда ва рақобатбардошликни оширишда, чиқимларни камайтириш, бозор фаолиятини ташкил қилишни яхшилашга ёрдам беради  ҳамда ижтимоий мулоқот  ва таълимнинг яхшилаш кўмаклашади.

Конференция доирасида икки кун давомида кенг полосали фойдалана олиш технологияларини жорий этишнинг замонавий ҳолати; кенг полосали фойдалана олиш технологияларини жорий этишнинг вазифалари ва имкониятлари; бошқарув сиёсати,  кенг полосали фойдалана олиш соҳасида операторларнинг иш фаолияти ва имкониятлари; кенг полосали фойдалана олиш технологияларини ривожлантириш тенденциялари; кенг полосали фойдалана олишнинг замонавий технологияларини жорий этиш истиқболлари; кенг полосали фойдалана олиш технологиялари  ёрдамида рақамли ажратишга эришиш ва кенг полосали фойдалана олиш хизматларини универсаллаштириш; кенг полосали фойдалана олиш технологиялари бозорининг вазифалари ва имкониятлари каби долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Конференция иши давомида Ўзбекистон  ва МДҲ давлатлари телекоммуникация соҳасининг мутахассислари қатнашишди. Шунингдек улар орасида телекоммуникация ускуналарини  йирик етказиб берувчининг вакиллари ва телекоммуникация операторлари  ҳам қатнашишди. 

УзААА