Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг йиғилиши

08.11.2010

Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот фалояти хамда маълумотлар узатишнинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги «Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ радиочастоталарни танлаш усули билан тақсимлаш ҳуқуқи учун якка тартибдаги лицензияларни бериш ва телерадиокўрсатувлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш бўйича танлов бўлиб ўтди.

Йиғилишда танловга келиб тушган талабномалар кўриб чиқилди ҳамда Хоразм вилоятида 1 телечастота ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 1 радиочастота ғолиблари аниқланди.

Шунингдек комиссия томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг телекўрстувлар тарқатиш, уларни тарқатиш майдонини кенгайтириш, маълумотларни узатиш бўйича хизматларни кўрсатиш бўйича лицензиялар олиш учун талабномалари кўриб чиқилди.

Комиссия томонидан устувор масалалар сифатида радиоузатиш ва телекўрсатувлар таркиби яхшиланишини аниқлаш, нодавлат эшиттирувчилари томонидан эфирга бериладиган ҳар бир видеосатр, ахборот, мусиқий асарлар сифатини яхшилаш, уларни халқимизнинг маънавий бойликларига мос келадиган ҳолда таъминлаш тавсия қилинди.  

Муҳокама  қилинган масалаларнинг натижалари бўйича тегишли ечимлар қабул килинди. 

ЎзААА