Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

«XXI аср технологиялари» янги журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

10.11.2010

2010 йил 8 ноябрь куни Тошкентда янги «XXI аср технологиялари» илмий-техник, маънавий-маърифий оммавий журналининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда манфаатдор вазирлик ва муассасалар, жамоат ташкилотларининг вакилари, шунингдек олимлар, журналистлар ва педогоглар иштирок этишди.
 
«XXI аср технологиялари»журнали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан «Баркамол авлод йили» Давлат дастури доирасида болалар ва ўсмирлар учун таъсис этилди

Тақдимотда мамлакатимизда Президент Ислом Каримов бошчилигида жамиятга илмий ва инновацион ютуқларни кенг жорий этиш, ёш авлодда ижодий, интеллектуал ва илмий потенциалини ошириш  мақсадида амалга оширилаётган кенг масштабли ислоҳотлар  салмоқли натижаларни бериши таъкидлаб ўтилди. Ушбу натижаларга бой ишлар масштаби Баркамол авлод йилида янада кенгайди.

«XXI аср технологиялари» журналини асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

– болалар ва ўсмирларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга имкон бериш, Фан ва технологиялар соҳасидаги янгиликлар ва замонавий ютуқлар билан кетма-кет таништириш

– мамлакатда фан ва технологияларни ривожлантиришга йўналтиришни тубдан ўзгартиришни ёритиш, замонавий технологияларни яратиш бўйича чоралар, ушбу соҳада юз бераётган дунёдаги охирги ўзгаришлар ва янгиликларни  амалиётга татбиқ қилиш бўйича кенг қўламли тушунтириш ишлари;

– ёшларни замонавий технологияларга асосланган ягона ахборат маконини яратишга, , шунингдек XXI аср технологияларини яратишга йўналтирилган назарий-амалий жараёнга фаол жалб қилиш;

– илмий-техник мақолаларнинг турли мавзусини, ёшлар ижодининг  ёрқин намуналарини ёритиш;

– юқори технологик, конструкторлик ишланмалар ва илмий-амалий тадқиқотлар, уларни ривожлантириш ва истиқболлари бўйича асосий йўналишлар билан мураббийлар, мутахассислар ва ёшларни  кенг таништириш.
    
Нашрнинг биринчи саҳифасида «Технологик ривожланиш одими» «Келажак мўжизаси», «Техник ускуна», «Илмий лабораторияларда», «Тенгдошилар ижодиётидан», «Буюк кашфиётлар тарихидан» каби тематик мақолаларида маҳаллий ва дунё фанининг илмий ютуқлари, замонавий технологиялар аҳамияти кенг ёритилади.
 
«XXI аср технологиялари» илмий-техник, маънавий-маърифий оммавий журналнинг икки ойда бир марта чиқади.

ЎзААА