Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

ТАТУ журналистларни 1 август имтиҳонларини кузатишга таклиф қилади

28.07.2017

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 1 август куни университетда бўлиб ўтадиган тест имтиҳонларини кенг миқёсда ёритиш мақсадида, оммавий ахборот воситалари вакилларини жараёнларни бевосита кузатишга таклиф қилади

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ТАТУ мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида илк маротаба тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ қилди.

Биометрик ахборотни олиш, сақлаш ва ишлов беришга махсус дастурий таъминот жавоб беради. Биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ излари сканери текшируви асосида абитуриентларнинг маълумотлар базасини яратилиши ва жараённинг автоматлаштирилиши имтиҳонни назорат қилиш ва бошқариш тизиминини осонлаштиради. Бу тизим кириш имтиҳонлар ўтадиган ОТМ ҳудудида бегона шахслар ҳозир бўлишининг олдини олади.

2017/2018 ўқув йилида университетда ўқиш истагини билдириб, 12234 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шундан, ўзбек гуруҳларига 9688 нафар, рус гуруҳларига 2536 нафар. 2016 йил билан солиштирилганда, абитуриентлар сони 1579 (14,8) нафарга ошган. Жорий йилда ТАТУ га 1600 нафар талаба қабул қилинади.

Тест имтиҳонлари 9 та обект (ТАТУ, Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежида, Юнусобод туманидаги 63-, 70-, 86-, 220-, 250-, 260-, 272-сон мактаб бинолари)да ўтказилади.

Оммавий ахборот воситалари вакилларини тест синовларини ошкора ва шаффоф, адолат мезонлари асосида ўтказилишини назорат қилиш мақсадида, 1 август куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига таклиф қиламиз.

Манба: Ахборот хизмати