Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

ТАТУда 1-август имтиҳонлари муваффақиятли ўтказилди

01.08.2017


Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 1 август имтиҳонлари муваффақиятли ташкил қилинди

Имтиҳонлар 9 та обект: ТАТУ, Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи, Юнусобод туманидаги 63-, 70-, 86-, 220-, 250-, 260-, 272-сон мактаб бинолари)да ўтказилади.

2017/2018 ўқув йилида университетда ўқиш истагини билдириб, 12234 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шундан, ўзбек гуруҳларига 9688 нафар, рус гуруҳларига 2536 нафар. 2016 йил билан солиштирилганда, абитуриентлар сони 1579 (14,8) нафарга ошган. Жорий йилда ТАТУ га 1600 нафар талаба қабул қилинади.

Имтиҳонда абитуриентлар учун барча зарур шарт-шароитлар, тиббиёт хоналари, ота-она ва кузатувчилар учун кутиш жойлари ташкил қилинди.

Жорий йилда ТАТУ мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида илк маротаба тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ қилди.

Биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ излари сканери текшируви асосида абитуриентларнинг маълумотлар базасини яратилиши ва жараённинг автоматлаштирилиши имтиҳонни назорат қилиш ва бошқариш тизиминини осонлаштиради. Бу тизим кириш имтиҳонлар ўтадиган ОТМ ҳудудида бегона шахслар ҳозир бўлишининг олдини олади.

Тест синовларини ошкора ва шаффоф, адолат мезонлари асосида ўтказилишини назорат қилиш мақсадида, оммавий ахборот воситалари вакиллари университетда бўлиб ўтган тест имтиҳонларини бевосита кузатиш имконига эга бўлдилар.
Шунингдек, "Ўзбектелеком" АК Тошкент давлат юридик университетда ташкил этилган тест имтиҳонларини интернет тармоғида онлайн олиб узатилишида техник ёрдам кўрсатди.


Манба: Ахборот хизмати