Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Малакали ИТ-мутахассисларни ишга таклиф қиламиз

04.08.2017

“UNICON.UZ” Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази малакали ИТ-мутахассисларни ишга таклиф қилади

- веб-технологиялар бўйича дастурчиларни;

- маълумотлар базаларининг бошқарув тизимлари администраторлари;

- илова серверлари администраторларини ишга таклиф қилади.

Номзодлардан:

Замонавий веб-технологияларни дастурлаш тилларида (Node.JS, JAVA 2EE, Transact-SQL, PL\\SQL
маълумотлар базалари бошқарув тизимларидан фойдаланиш кўникмаси;

Oracle Database, DB2, MS SQL Server, PostgreSQL, MySQL тизимларининг бирида ёки барчасида бошқарув кўникмасига эга бўлиш;


Oracle WebLogic, GlassFish, WebSphere, Microsoft, Apache ва бошқа илова серверларининг бирида ёки барчасида ишлаш;

 Дастурлаш воситаларини ўрнатиш ва созлаш;

 Сервер ва иловалар, маълумотлар базалари, ахборот тизимлари ўртасидаги алоқани мувофиқлаштириш;

 Интернетда касбий кўникмаларга оид билимларни излаш ва ўзлаштириш тажрибасига эга бўлиш талаб қилинади.

Номзодга талаблар:

∙ Ёши: 20 – 45 ёш.

∙ Рус, ўзбек (маъқулланади) ва техник инглиз тили (мажбурий) билиши шарт.

∙ Катта тажрибага эга бўлиши маъқулланади. Агар сизда тажриба оз бўлса-ю, бироқ ўзингизга ишонч бўлса, марҳамат, жамоага қўшилинг!

Шартлар:

∙ Тўлиқ банд бўлиш асосида ишлаш.

∙ Дўстона жамоада ишлаш.

∙ Маош: оклад миқдори квалификациядан келиб чиқиб, 10 млн. сўмгача. Шунингдек, устама, меҳнатга яраша мукофот пуллари ҳамда ижтимоий пакет.

∙ Истиқболда ўқиш ва маҳоратни ошириш имконияти.

Манзил: Тошкент шаҳри (freelancer бўлиб, масофадан ҳам ишлаш мумкин)

Қизиқиш билдирган номзодлар маълумотномаларини c.muxamedjanova@unicon.uz электрон почтасига тақдим этишлари мумкин.

Маълумот учун тел.: +998-71 235-93-11, Мухамеджанова Садоқат.

Манба: Ахборот хизмати