Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Халқаро пресс-клубда “Мобил алоқа: технология, сифат, хавфсизлик” мавзуида медиа-брифинг ташкил қилинди

16.08.2017

16 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Халқаро пресс-клубда “Мобил алоқа: технология, сифат, хавфсизлик” мавзуида медиа-брифинг ташкил қилинди. Унда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган мобил операторлар иштирок этдилар

Технологиялар жадал ривожланиши натижасида мобил алоқа хизматларига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Халқаро электроалоқа иттифоқи томонидан шу йилнинг 1 август куни эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, йил охирига қадар жаҳондаги мобил интернет фойдаланувчилари сони 4,3 миллиардга етади. Яъни, ҳар йили фойдаланувчилар сони 20 фоизга ошиб бормоқда. Симли интернет фойдаланувчилари сони эса йилига 9 фоиздан ортмоқда.

Бундай кўрсаткичлар жаҳон миқёсида ўрнатилган 10 миллиондан зийод мобил алоқа база станциялари ёрдамида таъминланади. Бу ўсишларни Ўзбекистон мисолида ҳам кўриш мумкин. 2015 йилда мобил алоқа фойдаланувчилари сони 20 миллионлик чегарадан ўтган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 21,5 миллиондан ошди. 2015 йилда интернет фойдаланувчиларининг умумий сони 10,2 миллион, 2017 йилда деярли 15 миллионга етди.

Мобил алоқа сифати бевосита мазкур мобил база станциялари сони ҳамда уларнинг жойлашуви билан боғлиқ. 2016 йилда мамлакатимиздаги мобил алоқа база станциялари умумий сони 16,2 мингтага, 2017 йил бошида 18,1 мингтага, бугунги кунга келиб 18 690 тага етказилган. Ўз навбатида, бу йўналишдаги хизмат кўрсатиш ҳажми 2017 йилнинг И ярим йиллигида 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 18,7% га ошган.

Ҳозирда мобил алоқа фақат сўзлашув учун эмас, маълумотлар алмашиш, интернетга боғланиш, онлайн тўлов терминалларини ишлатиш, таълим олиш, соғликни сақлаш ва бошқа кўплаб турдаги фаолиятлар учун зарур ҳамда бу хизматларга талаб барча аҳоли пунктларида, шу жумладан олис қишлоқларда ҳам ортиб бормоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида 2017 йилда мамлакатимиз бўйлаб 1843 та база станцияларини ўрнатиш кўзда тутилган.

Бироқ сўнгги йилларда интернетда база станцияларининг зарари тўғрисидаги тасдиқланмаган маълумотларнинг кенг тарқалиши аҳоли ўртасида ваҳима ва турли миш-мишларни келтириб чиқармоқда.
Дунйода қатор нуфузли ташкилотлар, жумладан Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (Wорлд Ҳеалтҳ Организатион – WҲО), Ионлаштирмайдиган нурланишлардан ҳимоялаш бўйича халқаро комиссия (Интернатионал Cоммиссион он Нон-Ионизинг Радиатион Протеcтион – ИCНИРП), Электротехника ва электроника муҳандислари институти (Институте оф Элеcтриcал анд Элеcтрониcс Энгинеэрс – ИЭЭЭ) ва бошқалар томонидан электромагнит тўлқинларнинг инсон саломатлигига таъсири 1960-йиллардан буён ўрганиб келинмоқда. Ушбу ўрганишлар натижалари асосида миллий ва саноат стандартлари, нормаларини ишлаб чиқишда қўллаш учун электромагнит нурланишларнинг чегаравий кўрсаткичлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

2006, 2011 йилларда Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти томонидан эълон қилинган баёнотларда мобил алоқа база станциялари ва мобил телефонлардан тарқаётган тўлқинлардан ҳосил бўлган электромагнит майдони инсон саломатлигига таъсири ўз исботини топмагани қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти радиотўлқинларнинг таъсирини ўрганиш бўйича 2 та халқаро ташкилотнинг хулосаларига таянади.
1. Ионлаштирмайдиган нурланишлардан ҳимоялаш бўйича халқаро комиссия;
2. Электротехника ва электроника муҳандислари институти.

Бу ташкилотларнинг хулосалари қуйидагича:
Ионлаштирмайдиган нурланишлардан ҳимоялаш бўйича халқаро комиссия меъёрларига кўра, 900 МГс частота полосаcида инсон танасининг ҳар бир квадарт сантиметр (см²) майдонига таъсир қилувчи электромагнит энергия қуввати зичлиги 450 микроваттгача (мкВт), 1 800 МГс частота полосаcида 900 микроваттгача (мкВт), бўлиши мумкин;
Электротехника ва электроника муҳандислари институти меъёрларига кўра ушбу кўрсаткичлар мос равишда:
900 МГс частота полосаcида 270 микроваттгача (мкВт), 1 800 МГс частота полосаcида эса 6000 микроваттгача (мкВт) бўлиши мумкин. Тўлқин оқимининг зичлиги шу меъёрлар даражасида бўлган тақдирда инсон саломатлигига зарар етказмаслиги расман эълон қилинган.

Ўзбекистонда мобил алоқа база станцияларидан нурланиш бўйича қўлланилаётган меъёрлар жаҳонда белгиланган меъёрлар ичида энг паст кўрсаткичга эга.
База станцияларнинг ишлаш қуввати, мобил алоқа диапазонидаги электромагнит энергия қуввати зичлиги мамлакатимизда ҳар бир квадрат сантиметр майдонга 2,5 микроваттдан ошмаслиги зарур.

Мисол учун, Исроил давлатида бу кўрсаткич 400 мкВт/см2.гача, АҚШ ва Скандинавия мамлакатларида 100 мкВт/см², Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Белоруссия, Қирғизистонда 10 мкВт/см², Санитария-эпидемиология назорати марказининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари лабораторияси бу йўналишда изланишлар олиб боради. Мазкур марказ хулосаси ҳам бугунгача радиотехника воситаларидан тарқалаётган нурларнинг санитария зарарлари аниқланмаганини кўрсатмоқда.

Аксинча, аҳоли бу антенналарнинг маҳалла ва бино томларида, уларга яқин ҳудудда жойлаштирилишидан хурсанд бўлишлари лозим. Бунинг сабаби қуйидагича.
Инсон қўлидаги мобил алоқа телефони ҳамда база станцияси ўртадаги масофадан ва тўсиқлардан келиб чиқиб автоматик равишда ўз нурланиш қувватларини оширади ёки камайтиради. Яъни, база станция қанча узоқда бўлса – қўлингиздаги телефоннинг нурланиш қуввати шунчалик ошади. Яъни мобил алоқа база станциясининг қуввати эмас, балки қўлингиздаги телефон нурланишининг таъсири юқорироқ.
Агарда ким хорижий давлатларда айниқса ривожланган давлатларнинг аҳоли зич жойлаган шаҳарларида (Лондон, Париж, Ню-Ёрк, Токио, Пекин) бўлган бўлса эътибор бергандир, кўчаларда ва бино томларида антенналар жойлашуви жуда зич. Нима деб ўйлайсиз, у давлатларнинг хукумати ёки соғлиқни сақлаш ходимлари одамлар саломатлиги ҳақида қайғурмайдими? Инсонларнинг ўртача умр кўриш даврини солиштирадиган бўлсак ҳам Япония, Исроил, туғилишлар сонини солиштирадиган бўлсак Хитой, Ҳиндистонда қандай тенденциялар кузатилмоқда?!

Бу тўғри келган жойларга база станцияларни ўрнатиб ташлаш керак дегани эмас, албатта. Ҳаммаси ўрнатилган тартибда қонуний, меъёрлар асосида амалга оширилиши лозим.

Манба: Ахборот хизмати