Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Миллий мессенжер ҳамда интерактив ИТ-платформалар тақдим қилинди

18.08.2017

16-август куни Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ўқувчилар тайёргарлиги тўлиқ циклини назорат қилиш тизимларини яратиш доирасида ижтимоий ИТ-лойиҳалар тақдимоти ўтказилди

Лойиҳалар Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар агентлиги ёрдамида «Ўзбектелеком» АКнинг UZMOBILE оператори томонидан ишлаб чиқилган.
Компания ходимлари ва Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари томонидан мутлақо янги лойиҳалар намойиш этилди, лойиҳадан мақсад узлуксиз таълим тизимини замонавий бозор талаблари билан интеграциялаш (мужассамлаштириш) учун ижтимоий лифт қуриш бўлиб ҳисобланади.

«Smart Education
» – таълим соҳасида таълим жараёни барча иштирокчилари ўртасида ижтимоий ўзаро ҳамкорлик воситалари билан электрон ҳужжатларни алмашиш имкониятларини бирлаштирувчи интернет-портал.

«EduCard» - Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари ўқувчилари учун ягона нақдсиз тўлов тизими. Лойиҳа доирасида ўқувчилар учун ўзида таълим картаси ва тўлақонли банк картаси функционаллигини бирлаштирувчи ягона идентификатсион карталар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

«GAP» - матнли хабарлар, шунингдек, турли форматлардаги медиафайллар алмашишга мўлжалланган миллий мессенжер.

«Muloqot.tv» – видео-тақдимот форматида турли танловларни ўтказишга мўлжалланган ёшлар интерактив платформаси.

Мазкур лойиҳанинг амалга ошиши эвазига қуйидаги имкониятларга эришилади:

таълим жараёнида барча ўқувчилар учун ягона ахборот майдонини яратиш;
ўқувчилар учун таълим картаси ва тўлақонли банк картаси функционаллигини бирлаштирувчи ягона ID  карталарини жорий этиш;
турли йўналишдаги кенг миқёсли мониторингни ўтказиш учун ўқувчилар портфолиосини яратиш;
ўқитувчилар ва ўқувчилар мотиватсияси ҳамда рағбатлантириш механизмларини яратиш, шунингдек, ўқувчилар тайёргарлигининг тўлиқ циклини назорат қилиш тизимини яратиш.

Манба: Ахборот хизмати