Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришда иштирок этинг!

21.08.2017

Диққат! Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан махсус сўров ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги "Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан" Ф-5006-сон фармойиши асосида, Имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бошчилигида Комиссия тузилди.

Қизиқиш билдирган барча юртдошларимизни, шакллантирилган махсус сўровномада иштирок этиб, 30-августга қадар имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини тақдим этишга таклиф этамиз. Таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан умумлаштирилиб, сҳора-тадбирлар режасига киритилиш учун Комиссияга тақдим этилади.

Шунингдек, таклиф ҳамда фикр-мулоҳазалар Фаcебоок ижтимоий тармоғидаги “Комиссия по господдержки инвалидов” гуруҳи орқали ҳам қабул қилинади.

Манба: Ахборот хизмати