Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

ИУТнинг бир гуруҳ талабалари Кореядаги Инҳа университетининг Ёзги мактабида иштирок этдилар

22.08.2017

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (ИУТ) бир гуруҳ талабалари 17 июлдан 4 августга қадар Корея Республикасидаги Инҳа университети Ёзги мактабида иштирок этдилар

Ибрат Обидов, Ниғматжон Анваров, Тўлқинжон Исоқов, Малика Жўраева, Жамолиддинхўжа Одилхўжаев, Достонхон Озодхўжаев, Илҳом Раҳимов, Абдул Жамол Салим, Ирода Ўлмасбоева ва Дархонбек Маматалиевлар Корея Республикасидаги Инҳа университетининг Ёзги мактабида бепул иштирок этдилар.

Қайд этамиз, Ёзги мактабнинг 10 нафаридан 9 нафари 2017 йилнинг февраль-апрель ойларида университетда ўтказилган ички танловларда ғолиб чиқишди. Дархонбек Маматалиев Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги фаол иштироки ҳамда CodeCraft курсининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун Кореядаги Ёзги мактабда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шу билан бирга, беш нафар ИУТ талабалари эса Ёзги мактабда ўзлари иштирок этдилар.

Ўзбекистонлик талабалардан ташқари Корея Республикасидаги Инҳа университетида Индонезия, Буюк Британия, Малайзия, Франция, Германия, Хитой, Италия, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакат вакиллари иштирок этдилар.

Ирода Ўлмасбоева шундай деди: “Ёзги мактабда 16 та мамлакатдан зийод талабалар иштирок этганлиги туфайли, биз нафакат Жанубий Корея, балки Хитой, Индонезия, Малайзия, Францийа ва бошқа мамлакатлар маданияти билан танишиш имконига эга бўлдик”.

“Улар билан дўстлашганимиздан сўнг эса, уларнинг урф-одатлари ҳақида маълумот олдик. Ёзги мактаб якунларига кўра, биз эсдалик совғалари ва электрон манзилларимиз билан алмашдик, ҳозирда улар билан доимий алоқада бўлиб турибмиз”.

ИУТ талабалари ташриф давомида Корея Республикасидаги Инҳа университети кампуси ва талабаларга яратилган шароитлар билан танишдилар.

Ёзги мактабда талабалар “Корейс тили”, “Сиёсат ва Шарқий Осиёнинг халқаро муносабатлари”, “Корея ва унинг маданияти”, “Кореяда бизнес ва иқтисодиёт”, “Келажакнинг янги технологиялари” ва бошқа шу каби курсларда иштирок этдилар.

Достонхон Озодхўжаев шундай деди: «Корея Республикасидаги Инҳа университети Ёзги мактабида биз Корея маданияти ва урф-одатлари билан танишиш билан бирга, бизнинг асосий соҳамиз бўлган ахборот технологиялари янгиликлари билан ҳам танишдик».

“Уч ҳафта давомида биз “Modern Technologies for the Future” курсларида иштирок этдик. Курс давомида биз ахборот технологиялари оламидан янги нарсаларни ўргандик ва турли соҳаларга оид инноватсиялар билан танишдик. Аминманки, биз эгаллаган тажриба келажакдаги фаолиятимизда акс қотади”, - қўшимча қилди у.

“Курс давомида биз нафақат маърузалар тингладик, балки турли лабораторияларга ташриф буюрдик ва у ерда Корея Республикасидаги Инҳа университети муҳандислари амалга ошираётган лойиҳалар билан танишдик”, - деди Озодхўжаев.

“Шу билан бирга, биз корейс тили курсларида иштирок этдик ва корейс тилида ўқиш ва ёзишни ўргандик. Менга Ёзги мактаб жуда ёқди ва мен ўзим учун янги нарсаларни билиб олдим”, - деди ИУТ талабаси.

Ўзбекистонлик ёшлар ёзги мактаб давомида бир неча лабораторияларда, жумладан 3Д принтинг ва сувни қайта ишлаш лабораторияларида бўлдилар ва уларнинг фаолияти билан танишдилар.

“Менга биз борган лабораториялар жуда ёқди. Бизга 3Д принтерларни ва уларнинг ишлашларини намойиш этдилар, жумладан оддий полимерлардан санъат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни. 3Д принтер учун деярли ҳеч нарса керак эмас – интернетдан керакли нусҳани кўчирасиз ва чоп этиш тугмасини босасиз, холос. Мен шундай 3Д принтер уйимда бўлишини истар эдим”, - деди Жамолиддинхўжа Одилхўжаев.

Манба: Ахборот хизмати