Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Соҳа вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирландилар

28.08.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони асосида:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази» давлат муассасаси директорининг биринчи ўринбосари Мирзаев Олимжон Номазович;

«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Биллинг Телеком» филиали дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш бўлими муҳандиси Мусияченко Игор Валерьевич «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат фелдъегерлик хизмати катта инспектори Азизов Абдувахаб Абдуразакович;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармаси Марказ бошлиғининг ёрдамчиси Эсонов Тўлқин Нишонович «Содиқ хизматлари учун» медали;

Махсус авария-тиклаш бошқармасининг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди команда бошлиғи Хаитов Сайфулла Махмудович «Шуҳрат» медали билан мукофотландилар.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги номидан ҳамкасбларимизни юксак мукофот билан табриклаб, истиқболдаги ишларига зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: Ахборот хизмати