Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Вазирлик тизимида байрам тадбирлари ва фахрийлар билан учрашувлар ўтказилмоқда

31.08.2017

Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан вазирликка бириктирилган, узоқ йиллардан буён илмий фаолият билан шуғулланаётган етакчи илм-фан намояндаларига ҳурмат-эътибор кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида, вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 6 нафар аъзоси, жумладан академиклар – Мусаханов Мирзаюсуф Мирзамахмудович, Абдуллаев Джўра Абдуллаевич, Саидов Мухтор Сафарбаевич, Камилов Мирзаян Мирзаахмедович, Бекмуратов Тўлқин Файзиевич, Раджабов Телман Дадаевичларнинг хонадонларига ташриф уюштирилди.

Айтиш жоизки, кўп йиллик тажрибага эга академиклар Вазирликнинг Илмий техник кенгашига аъзо сифатида қабул қилинган. Вазирлик тизимидаги корхоналарда академиклар учун махсус шинам ва қулай хоналар ажратилган. Илм-фан намояндаларининг уларнинг корхоналарга келиб-кетишлари, узоқ йиллик тажриба ва изланишларини кенг тарғиб этиш мақсадида, тизимдаги корхона ва ташкилотлардаги маъруза ва учрашувлари мунтазам ташкил қилинади.

Шунингдек, соҳада кўп йиллик меҳнат қилиб, бугун нафақа гаштини сураётган соҳа вакилларининг ҳам ҳолидан хабар олинди.

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб қарши олиш, соҳада юксак натижа кўрсатган ходимларни рағбатлантириш мақсадида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буйруғи билан соҳада кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизда АКТ ривожига ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига "Моҳир алоқачи", "Фахрий ёрлиқ", "Ўз касбининг устаси" каби мукофотлар топширилди.

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати "Хабар" газетасининг 2017 йил 1 сентябрдаги 35-сонида нашр этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жамоаси номидан барчангизни қўшалоқ айёмлар билан муборакбод этиб, соғлик-саломатлик ва хонадонингизга фаровонлик тилаймиз.

Манба: Ахборот хизмати