Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентига бағишланган почта маркалари эълон қилинди

06.09.2017

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фаолиятига бағишланган почта маркалари туркумини истеъмолга киритди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори асосида тайёрланган марка туркумидан 9 хилдаги марка тури ўрин олган. Ушбу марка туркумининг тақдимоти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг очилиш маросими билан бир вақтга тўғри келди.

Мазкур почта маркаларида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг фаолиятидан олинган жараёнлар акс этган.

Почта маркалари кўп рангли дизайнда, офсет усулида ишлаб чиқарилган. Туркумга кирувчи 9 та марканинг барчаси ўрин олган кичик варақнинг ўлчами: 165х145мм. Бир дона почта маркасининг ўлчами: 42х30мм. Фотосуратчи — Курбанбаев Ф. Дизайнер – Каневец Е. Маркалар идентификацион рақам ва белгиланган номиналларига эга.

Манба: Ахборот хизмати