Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация ташриф буюрди

15.09.2017

15 сентябр куни Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирининг ўринбосари Шим Бо Гюн бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров иштирок этди.

Учрашув аввалида ахборотлаштириш, “электрон ҳукумат” йўналишларида ўрнатилган икки томонлама ҳамкорлик самаралари қайд этилиб, Корея ҳамда Ўзбекистон Республикалари 2012 йилдан бошлаб амалга ошириб келаётган лойиҳалар ўз самарасини бераётгани таъкидланди. Корея томонининг маълум қилишича, мамлакатни ахборотлаштириш, “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар сўнгги 50 йилдан буён ҳукуматнинг диққат-эътиборида бўлиб келмоқда. Бу эса мамлакат рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодиёт ривожи ҳамда давлат бошқарувидаги самарадорликда ўзининг натижасини бермоқда.

Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги Корея Республикасида “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш, ахборотлаштириш соҳаларига бевосита масъул орган ҳисобланади. Ўзбекистон бугун кадрлар малакасини ошириш, ёш педагогларни тайёрлаш, ИТ-таълимни ривожлантириш, ахборот технологиялари йўналишларидаги лойиҳаларни амалга оширишда ушбу вазирлик тизимидаги Корея ахборотлашган жамияти миллий агентлиги, Корея ҳудудларда ахборотлаштиришни тадқиқ қилиш ва ривожлантириш институти билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Ўз навбатида, бугун ахборот технологиялари жамиятнинг ҳар соҳаларида татбиқ қилинаётгани, жумладан давлат хизматларини ривожлантириш, жамият хавфсизлигини таъминлаш, очиқ маълумотларни ишлаб чиқиш ва оммалаштириш, салмоқли маълумот (биг дата)ни қайта ишлашда замонавий ИТ-трендларни ҳисобга олиб, алоқаларни янги босқичга кўтариш муҳим вазифа бўлиб турибди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан “Хавфсиз шаҳар” дастурининг қабул қилиниши бу йўналишда янги тизимлар ва ишланмаларни тайёрлаш, халқаро тажриба асосида жамият осойишталигида ахборот-коммуникация технологияларининг ҳиссасини оширишни тақозо қилади. Жаноб Шим Бо Гюн бу борада Кореянинг “ақлли транспорт” ҳамда видеокузатув тизимларини ўрганиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг Сеулда ўрнатилган хавфсизлик тизимларини бевосита кўриш ва ўрганишлари учун махсус ўқувларнинг ташкил қилинишини, лойиҳанинг амалга оширилишида кореялик малакали эксперт ва консултантларнинг иштирокини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Юқорида қайд этилган йўналишларда яқин ҳамкорликни ўрнатиш юзасидан Ўзбекистон ва Корея ҳукуматлари ўртасида англашув меморандумини имзолаш режаси келишиб олинди.

Манба: Ахборот хизмати