Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Тошкентда ICTWEEK Узбекистан АКТ ҳафталигига старт берилди

18.09.2017

Бугун Тошкентда ICTWEEK Узбекистан 2017 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Матбуот анжуманида Ҳафталик ташкилий қўмитаси оммавий ахборот воситалари вакилларига лойиҳанинг мақсади, тадбирлар ҳамда кутилаётган натижалар хусусида маълумот берди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, ташкилотчилар, шунингдек Huawey, ZTE, Microsoft, Softline каби ИТ-компанияларнинг вакиллари иштирок этдилар.

18-22 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган " ICTWEEK-2017" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги Ўзбекистон ИТ-соҳасининг йирик анъанавий воқеаси ҳисобланиб, соҳанинг қатор йўналишларидаги тадбирларни ягона форматда жам қилгани билан аҳамиятлидир.

2004 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган ICTWEEK Узбекистан ҳафталиги доирасида ахборот технологияларига оид Саммит ҳамда Форум, 3 кунлик Кўргазма, шунингдек, ихтисослашган тадбирлар, тақдимотлар, акциялар ва муҳокамалар соҳа ислоҳотларини сарҳисоб қилиш, халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида натижаларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олиш, аҳолини соҳа янгиликлари билан таништиришда йирик воқеа ҳисобланади.

2015 йилдан бошлаб тадбирларни ташкил қилишда татбиқ қилиб келинган формат жорий йилда тубдан ўзгарди. Янгича услуб Ҳафталик тадбирларининг тузилишини такомиллаштириш ва самарали ташкил қилиш, жумладан ҳам иштирокчи ва ташриф буюрувчилар учун қулайлаштиришни кўзлайди. Шу мақсадда бу йил барча тадбирлар «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуаси ҳудудида ўтказилмоқда. Қулай жойлашув, замонавий кўргазма жиҳозлари, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш бир ҳафатлик йирик лойиҳани муваффақиятли амалга оширишда қўл келади.

Жорий йилда АКТ Ҳафталигини ташкил этишда ҳукуматнинг алоҳида кўмаги ва қўллаб-қувватлаши кўрсатилди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йилнинг 5 июлида қарор имзоланиб, масъул ташкилотларнинг иштироки белгилаб берилди. Қарор ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ҳамда дастурий таъминот бозорини ривожлантириш, мамлакатимизда “электрон ҳукумат” тизимини жорий қилишнинг имконият ва афзалликларини намойиш қилиш, шунингдек соҳани ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари Ҳафталик юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб йўлладилар.

Манба: Ахборот хизмати