Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Тошкентда ICTEXPO 2017 кўргазмаси давом этмоқда

20.09.2017

ICTEXPO 2017 ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси Ҳафталикнинг нуфузли ва оммабоп тадбирлари сирасига киради

Кўргазма 19-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда 70 зиёд компанияларнинг стендлари намойиш қилинмоқда. Бунинг учун "Ўзэкспомарказ" МКМ нинг №1-павильони 20 мингдан ошиқ ташриф буюрувчиларни қабул қилишга ҳозирланган. Бу йил кўргазмани ўтказиш жараёнидаги муҳим янгиликлардан бири – кўргазмада иштирок этиш учун стендларни онлайн буюртма қилиш интерактив хизмати жорий қилинди. Бунинг учун www.ictweek.uz сайтидаги интерактив харита орқали маъқул стендни танлаш ва олдиндан банд қилиш мумкин бўлди.

Бу йил ташкил қилинаётган кўргазма кичик ва ўрта бизнес соҳасида фаолият кўрсатувчи ахборот технологиялари компаниялари учун катта имкониятлар эшикларини очиб беради. Иштирокчиларга кўргазма доирасида шартномалар имзолаш ҳуқуқи берилади. Бу эса янги ишланма ва дастурларни амалда татбиқ этиш дастурий таъминот бозори ривожи учун айни муддао. Шунингдек, бу йил кўргазмада иштирок этувчи юртимиз аҳолиси нафақат маҳаллий, шунингдек жаҳон АТ-саноатининг илғор маҳсулотлари билан ҳам танишадилар. Бу йил кўргазмада Россия, Қозоғистон, Хитой, Швейцария давлатларининг ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хизматлари ҳам намойиш қилинади.

Шунингдек, кўргазма форматига кўра ҳам ноанъанавий бўлади. Аниқроғи, инноватсион! Кўргазма павилонлари орасида маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинди. Жумладан, CyberGames, стартап лойиҳалар тақдимотлари, “RoboKids” – роботлар намойиши, демозона – янги лойиҳалар намойиш этиладиган ҳудуд, 3D-заллар, шу билан бирга, интерактив ўйинлар учун бўлимлар мавжуд.
 

Манба: Ахборот хизмати