Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

ICTWEEK Узбекистан 2017 доирасида АКТФорум тадбири давом этмоқда

21.09.2017

Интернет ва технологиялар йўналишида халқаро ҳамда маҳаллий натижалар муҳокамасига бағишланган АКТФорум – 2017 Ҳафталикнинг қизғин анжуманидир

Форум 20-21 сентябр кунлари ихтисослашган мавзуларга, маҳорат дарслари ҳамда гуруҳли муҳокамаларга мўлжалланган бўлимлар форматида "Ўзэкспомарказ" МКМ нинг конференц-залида, қуйидаги мавзуларда ташкил қилинмоқда.

1-кун: “Egovernment Uzbekistan”  – Ўзбекистонда "электрон ҳукумат" ривожи (9.30 – 13.30), “Молия соҳасида рақамлаштириш” (14.00 – 18.00);
2-кун: “Ахборот технологиялари инфратузилмаси” (9.30 – 13.30) ҳамда “Ахборот хавфсизлиги” (14.00 – 18.00) мавзулари муҳокама қилинади.

Юқоридаги мавзулар бўйича “булутли технология”лардан фойдаланиш, мобил таълим ва истиқболдаги таълим, “сунъий идрок” ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари таҳлил ва муҳокама марказида бўлади. Жорий йилги Форумда Россия, Беларусия, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Нидерландия, Жанубий Корея, Қозоғистон каби давлатларнинг экспертлари иштирок этадилар.

Манба: Ахборот хизмати