Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Юқори даражали алоқа соҳасида ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича минтақавий ҳамкорлик жамиятининг йиғилиши ўтказилди

21.09.2017

Бугун "ICTWEEK Узбекистан-2017" ахборот-коммуникация ҳафталиги доирасида Юқори даражали алоқа соҳасида ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича минтақавий ҳамкорлик жамиятининг Ишчи гуруҳ мажлиси бўлиб ўтди

Мазкур йиғилишда Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг АКТ йўналишидаги ҳамкорлиги, ахборот-коммуникация технологияларининг жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий, шунингдек маданий жабҳаларидаги ўрни муҳокама бош мавзусига айланди.

Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилотига аъзо давлатлардаги алоқа соҳасига масъул органи раҳбарининг ўринбосари, яъни вазир ўринбосарлари Юқори даражали алоқа соҳасида ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича минтақавий ҳамкорлик жамияти аъзолари ҳисобланишади.

Интернет тармоғидан фойдаланиш, дастурий таъминот соҳасини ривожлантириш, "интернет-буюмлар" йўналишида лойиҳаларни амалга ошириш, рақамли иқтисодиёт, "электрон ҳукумат"ни ривожлантириш бўйича вазифаларни ишлаб чиқиш Юқори даражали алоқа соҳасида ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича минтақавий ҳамкорлик жамияти фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади.

Тадбирда ИТ-лойиҳаларни амалга ошириш, АКТ инфтатузилмасини ривожлантириш моделлари ва замонавий технологияларнинг амалга ошиш концепциялари, хусусан  Internet of Everything (IoE) йўналишини ривожлантириш, салмоқли маълумот (big data) ҳамда "сунъий идрок" йўналишларидаги изланишлар, лойиҳалар амалга оширишнинг бизнес ва жамият ҳаётидаги аҳамияти қайд этилди.

Манба: Ахборот хизмати