Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

\"Ҳамкор журналист\" танлови ғолиблари тақдирландилар

23.09.2017

Шу йилнинг апрел ойида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан журналистлар ўртасида "Ҳамкор журналист" танлови эълон қилинган эди

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бағишланган медиа материалларни кўпайтириш орқали жамиятимизда ахборотлаштириш, “электрон ҳукумат”, телекоммуникация технологиялари йўналишларида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг фуқаролар ҳаёти ва турмуш тарзини қулайлаштиришдаги аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мазкур танловнинг мақсад-вазифалари қаторига киради. Шу вақтга қадар танловда иштирок этиш учун 150 дан зийод ишлар қабул қилинди.
22 cентябрда бўлиб ўтган ICTWEEK Узбекистан 2017 анъанавий АКТ ҳафталигининг ёпилиш маросимида танлов ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра қуйидаги энг фаол ҳамкор журналистлар ғолиблар сафидан ўрин эгалладилар.

Телевидение
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловининг телевидение йўналишида Нозима Муратова “Узрепорт” телеканалидаги “Digital evolution” кўрсатуви учун 1-ўрин ғолиблиги билан тақдирланди.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловининг телевидение йўналишида Моҳинур Имомова “Дунё бўйлаб” телеканалидаги “Тафсилот” дастурида тайёрлаган туркум кўрсатувлари учун 2-ўрин ғолиблиги билан тақдирланди.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловининг телевидение йўналишида Нозима Маликова “Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом, Ўзбекистон” дастурида тайёрлаган энг яхши суҳбат-интервюлари учун 3-ўрин ғолиблиги билан тақдирланди.

Радио
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловининг радио йўналишида Нодира Максудова “Гранд” радиоси учун тайёрлаган энг яхши материаллари учун 1-ўрин ғолиблиги билан тақдирланди.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловининг радио йўналишида Умида Бойзоқова “Ўзбекистон” ва “Ўзбекистон-24” радиоканаллари учун тайёрлаган энг яхши материаллари учун 2-ўрин ғолиблиги билан тақдирланди.

Рағбатлантирувчи
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини узоқ йиллардан буён ОАВ да фаол ёритиб келаётган таниқли фотограф Сергей Наследов хизматлари учун “Рағбатлантирувчи мукофот” билан тақдирланди.

Босма ОАВ
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловининг босма ОАВ йўналишида Наргиза Умарова “Туркистон” ва “Ёшлар овози” газеталари учун тайёрлаган энг яхши материаллари учун 1-ўрин ғолиблиги билан тақдирланди.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловининг босма ОАВ йўналишида Мухаммад Қаршибоев “Правда Востока” газетасида эълон қилган таҳлилий-информацион мақолалари учун 2-ўрин ғолиблиги билан тақдирланди.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловининг босма ОАВ йўналишида Нурмуҳаммад Муҳаммадиев “Маънавият гулшани” (Сурхондарё вилояти) газетасида эълон қилган, АКТ нинг ҳудудларда ривожланишига оид таҳлилий-танқидий мақолалари учун 3-ўрин ғолиблиги билан тақдирланди.

ЭЛEКТРОН ОАВ
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловининг электрон ОАВ йўналишида Наталия Шулепина www.nuz.uz, www.sreda.uz нашрларида эълон қилган энг яхши муаллифлик мақолалари учун 1-ўрин ғолиблиги билан тақдирланди.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловининг электрон ОАВ йўналишида WWW.KUN.UZ нашри АКТ га оид тезкор янгиликларни ёритишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ўрнатган яқин ҳамкорлиги учун 2-ўрин ғолиблиги билан тақдирланди.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловининг электрон ОАВ йўналишида Роман Бондарчук Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида ёритилган таҳлилий мақолалари, мутахассислар иштирокидаги суҳбатлар учун 3-ўрин ғолиблиги билан тақдирланди.

Манба: Ахборот хизмати