Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

ICTWEEK Узбекистан 2017 анъанавий АКТ ҳафталиги ниҳоясига етди

23.09.2017

22 сентябрда 2004 йилдан бошлаб анъанавий ўтказиб келинаётган ICTWEEK Узбекистан 2017 анъанавий АКТ ҳафталигининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди

Ёпилиш маросимида нуфузли тадбирни ташкил этишга ҳисса қўшган ҳамкор ҳамда ҳомийларнинг саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.
Жумладан, ICTEXpo 2017 АКТ маҳсулотлари кўргазмасида фаол иштирок этган ва ташриф буюрувчиларнинг диққат-марказида бўлган қуйидаги иштирокчилар 8 номинация бўйича ғолиб деб топилдилар.

1. «Энг яхши стенд дизайни учун» - “ЎЗБEКТEЛEКОМ» АК;
2. «Энг инновацион стенд» - - VEON “UNITEL” MChJ (BEELINE)
3. «Ахборот билан таъминлаган энг яхши стенд» - «Universal Mobile systems» MChJ (UMS);
4. «Энг кўп ташриф буюрилган стенд» - «ЎЗБEКТEЛEКОМ» АК
5. «Ёшлар танлови» -Huawei Tech Investment Tashkent
6. «Энг яхши реклама кампанияси» - “COSCOM” MChJ (TM UCELL);
7. «Стенднинг энг яхши персонали» - UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази;
8. «Ташриф буюрувчилар эътиборига тушганлиги учун приз» -HAPPYME TECHNOLOGIES

Шунингдек, маросимда "Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент инноватсия маркази"нинг илк аъзосига айланган 28 та дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияларига ҳам аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Тадбирда ўз фаолиятларида ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ қилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шу билан бирга соҳани оммавий ахборот воситаларида тезкор ёритиб келаётган фаол журналистлар ҳам эътироф этилди, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ғолиб ва совриндорларнинг батафсил рўйхати билан www.ictweek.uz сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: Ахборот хизмати