Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Мирзо Улуғбек номидаги инноватсия марказига пресс-тур уюштирилди

26.09.2017

Жорий йилнинг 26 центябрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Мирзо Улуғбек номидаги инновация марказига пресс-тур уюштирилди

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 30 июнида эълон қилинган «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони кўра, АКТ маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида, Мирзо Улуғбек номидаги инноватсия маркази ташкил этилди. Марказга Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатаётган дастур ишлаб чиқарувчилари аъзо бўлишлари мумкин.

Марказ олдига:
- ахборот-коммуникация технологиялари ишлаб чиқарувчилари учун ташкилий-техник, иқтисодий-молиявий шароитларни яратиш;
- ички ва ташқи бозорларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида рақобатбардош лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
- қобилиятли ёшларнинг «старт-ап» лойиҳаларини амалга оширишларига кўмаклашиш;
- чет эллик мутахассислар иштирокида қисқа ва ўрта муддатли ихтисослаштирилган курсларни ташкил қилиш;
- АКТ учун кадр тайёрлайдиган ўқув юртларига меҳнат бозорида кадрларга қўйиладиган талаблар, жумладан, малакага бўлган ўзгаришлар ва янги ихтисосликлар тўғрисида маълумот бериш;
- АКТ соҳаси мутахассислари, жумладан хорижлик экспертлар иштирокида мутахассислар учун семинарлар ва тренинглар, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш;
- Марказ аъзоларига лойиҳа ишлаб чиқилишини молиялаштириш юзасидан инвесторлар ёки кредиторларни топишда ёрдам кўрсатиш каби вазифалар қўйилган.
Инноватсия маркази резиденти мақомини олиш учун юридик шахслар компютер дастурлаш, маслаҳат бериш ва бошқа қўшимча хизматлар, маълумотларни жойлаштириш ва қайта ишлаш бўйича хизматлар, Wеб-порталлар яратиш, шунингдек, АКТ соҳасидаги фаолиятнинг белгиланган бошқа турларидан бирини амалга оширишлари керак.

Инновация маркази резидентлари:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро тўлов карталарига ўтказиш йўли билан, ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан олинадиган тушум доирасида нақд пулсиз шаклда дивидендлар ва ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича хорижий валютада ҳисоб-китобларни амалга оширадилар;
Экспорт контрактисиз бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги онлайн магазинлар орқали хорижий валютага ишлар ва хизматлар экспортини амалга оширадилар.
22 сентябрда Инновация марказининг илк 28 нафар резидентларига аъзолик гувоҳномаси топширилди. Матбуот тадбири давомида ОАВ вакиллари илк аъзоа айланган бир нечта компанияларга ташриф буюриб, жараён билан бевосита танишдилар.

Қайд этилганидек, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялар резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан, божхона тўловлари тўлашдан, ўзи ишлаб чиқарадиган товарлар ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан озод этилади.
Фармонга мувофиқ, Инноватсия маркази резидентлари ва ходимлар ўртасида тузилган меҳнат шартномалари бўйича 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар белгиланган 7,5 фоизли ставка бўйича жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиққа тортилади, 4,5 фоизли ставка бўйича – фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига киритадиган суғурта бадалларига тортилади;
жисмоний шахсларнинг солиққа тортиш мақсадларида белгиланадиган жами йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди.

Инновация маркази резидентлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хориждаги тижорат банклари ҳисоб рақамларида хорижий валютада маблағлар сақлаш ва ҳисоб рақамига эга бўлиш, улардан мустақил равишда фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Пресс-тур давомида марказга аъзо бўлган илк ишлаб чиқарувчилар сифатида DataSite Technologies  хамда NewMax Technology каби компанияларга ташриф буюрилди. Қизғин суҳбатларда журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Манба: Ахборот хизмати