Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Mobicon 2017 – Халқаро мобил анжумани иш бошлади

27.09.2017

Бугун пойтахтимизда Mobicon 2017 – Халқаро мобил анжумани иш бошлади

Тадбирда Beeline Uzbekistan, Google, “Yandeks”, “Odnoklassniki” ва Белоруссиянинг ижтимоий тармоқларда реклама билан шуғулланувчи UFOX агентлиги вакиллари иштирок этдилар. Йигирмадан зиёд спикерлар анжуманда халқаро ИТ-компаниялар экспертлари онлайн маркетинг, рақамли коммуникация, мобил тижорат, муваффақиятли ИТ жамоани шакллантириш каби аҳамиятли мавзуларда тақдимот қилдилар.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлигининг расмий кўмаги ёрдамида Ледокол Гроуп компанияси томонидан ташкил қилинди.

Анжуман доирасида 28 cентябрда Белоруссиянинг пешқадам SMM (ижтимоий тармоқларда реклама) агентлиги – UFOX компанияси асосчилари иштирокида семинар ташкил этилиши кўзда тутилган. Улар машғулотларда ижтимоий тармоқлардаги реклама орқали мижозларни жалб этиш сирлари билан ўртоқлашадилар.

Манба: Ахборот хизмати