Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

9-октябр – Бутунжаҳон почта алоқаси куни!

09.10.2017

Ҳар йили 9-октябр куни бутун дунёда Бутунжаҳон почта алоқаси куни нишонланади

Мазкур сана тарихий илдизларга эга – бу кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган агентлиги ҳисобланган Бутунжаҳон почта иттифоқи (БПИ)га асос солинган. Таркибига 190дан ортиқ мамлакат кирувчи Бутунжаҳон почта иттифоқи жаҳонда энг катта почта тармоғидир. Ўзбекистон Республикаси 1994-йилдан буён Бутунжаҳон почта иттифоқининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади ва БПИ доирасида бошқа почта маъмуриятлари билан ҳамкорликни амалга оширади.

БПИ почта хизматларини доимий равишда тарғиб этишда етакчилик вазифасини бажаради. Дунё почта хизматлари ўртасидаги ҳамкорликда ҳам Иттифоқ асосий механизм сифатида хизмат қилади. У тавсиялар беради, воситачилик қилади ва техник ёрдам кўрсатади. Унинг асосий вазифалари қаторида — замонавий почта маҳсулотлари турларини кенгайтириш ва янги хизматларни жорий этиш, мижозларга тақдим этиладиган почта хизматларининг сифатини яхшилаш эвазига бутунжаҳон почта хизматини ривожлантиришга, почта жўнатмалари ҳажмининг ўсишига эришишдан иборат. Шу билан бирга, БПИ ўзининг асосий вазифаси — сайёрамиз аҳолиси ўртасидаги алоқаларни ташкил этиш ҳамда ривожлантиришдан иборат.

Почта тармоғининг кенг миқёсда тармоқлашиб кетганлиги сабаб, БПИ жаҳондаги энг йирик тармоқ ва инфратузилма сифатида қолмоқда.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ почта алоқаси миллий оператори бўлиб, Бутунжаҳон почта иттифоқининг 107та аъзо-мамлакатлари билан халқаро почта алмашувини таъминлайди. Бутун республика бўйлаб, энг узоқ ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам, аҳоли учун мақбул нархларда универсал почта алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаради.

Рақобатли бозор муҳити шароитларида «Ўзбекистон почтаси» замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида янги хизматларни ривожлантириш, Ўзбекистон ҳудудида кафолатли ва сифатли почта алоқаси хизматларини кўрсатишни таъминлашга катта эътибор қаратмоқда.

Халқаро тажрибаларга таяниб «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта алоқаси миллий оператори сифатида почта алоқаси тармоқларини модернизациялаш, хизмат турлари доирасини кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда, объектларда почта алоқаси хизматларини кўрсатмоқда.

Почта алоқаси бўлинмаларида автоматлаштирилган иш ўринлари ташкил этилган бўлиб, аҳолига «электрон пул ўтказмалари», «гибрид пул ўтказмалари» каби янги хизмат турларини кўрсатмоқда.

Почта алоқаси соҳасини модернизациялаш, ахборот-коммуникация технологиялари асосида янги хизмат турларини жорий этиш мақсадида «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан почта алоқаси соҳасини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологиялари асосида тақдим этилаётган хизмат турлари ҳажмини кенгайтириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Юқори ишончлилик стандартлари ва тезликка мувофиқлик Ўзбекистон Республикаси миллий операторининг истиқболдаги асосий мақсади ҳисобланади. Ахир айнан шу жиҳат почта алоқаси фойдаланувчиларининг ишончини таъминловчи муҳим ва қимматли омилдир.

Манба: Ахборот хизмати