Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

IBM делегацияси вазирликка ташриф буюрди

12.10.2017

11 октябрда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида IBM компаниясининг МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича минтақавий директори билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда рақамли технологияларга ўтиш, иқтисодий соҳалар, шунингдек таълим, тиббиёт, телекоммуникация ва бошқа соҳаларга IBMнинг инноватсион ечимларини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 18-20 cентябрь кунлари АҚШ га уюштирган давлат ташрифи мобайнида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси давлат раҳбари топшириғи билан Нью-Йорк шаҳрида жойлашган IBM Wаtson марказида бўлиб, компания фаолиятининг йўналишлари билан яқиндан танишди. Унга кўра давлат бошқаруви, ижтимоий соҳаларда, иқтисодиётда рақамли технологияларни Ўзбекистонда татбиқ қилишда ҳамкорлик қилишга мўлжалланган англашув меморандуми имзоланди.

Вазирликда ўтказилган учрашувда IBM вакиллари томонидан "сунъий онг" соҳасидаги ишланмалар ҳам тақдим қилинди. Муҳокамалар якунлари бўйича истиқболда лойиҳаларни амалга ошириш келишиб олинди.

IBM - аппарат ва дастурий таъминот воситалари, шунингдек ИТ-ечимлар ишлаб чиқариш ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи жаҳоннинг йирик компанияси бўлиб, унинг 2016 йилдаги даромади 79,9 млрд. долларни ташкил қилади.

Манба: Ахборот хизмати